Latest news

19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  8 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  3 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз" News

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз"

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес "Бавария"га қарши ўйин олдидан кичик интервью берди.
"Атлетико" Чемпионлар лигаси биринчи ярим финалидаги "Бавария"га қарши ўйинни эртага ўтказади. Эслатиб ўтамиз, 1974 йилги Чемпионлар кубоги финалида "Бавария" "матрасчилар"ни мағлуб этган эди.

"Биз 1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз, шунчаки мақсадимиз сари интилишда давом этишни истаймиз", - дейди Ньигес "AS"га.

"Бизга ҳамма бирга ишлаши муҳим, ҳар бир тўп учун "ўлгунимизча" курашмоғимиз лозим. Бу ўйинга финалдек қарашимиз керак, фақат шундагина биз "Бавария" билан рақобатлаша оламиз".

"Соғ футболчиларнинг барчаси ўйинга тайёр. Биз бутун мавсум шуғулландик ва ҳозир тайёрмиз. Бу учрашувларда бизда қўшимча мотивация бўлади, шундай экан ҳеч қанақанги босимга зарурият йўқ. Ўйинни умид билан кутамиз", - дейди хавбек.

"Чемпионлар лигаси ва Ла Лига учун курашамиз. Босқичма-босқич. Биз қурбонлар эмасмиз, ҳотиржамлик билан келажакдаги ўйинларни кутамиз", - дея ўз сўзини якунлади Сауль.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика