Latest news

17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  0 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  0 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  4 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  1 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   18 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  43 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   40 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  4 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0

Саудиянинг ғалабасини самолётда кўриб кетган мухлислар, фан зонада ҳаммадан фаол мексикаликлар. Мундиал кундалиги News

Саудиянинг ғалабасини самолётда кўриб кетган мухлислар, фан зонада ҳаммадан фаол мексикаликлар. Мундиал кундалиги

Хабарингиз бор, 20 ноябрь куни Қатар яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2022 баҳслари старт олган.

Кеча, 22 ноябрь куни 18 декабрга қадар давом этадиган ушбу мундиални ёритиб бориб мақсадида "Championat.asia" асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин ҳамда мен (Толибжон Қосимов) Доҳага етиб келдик.

Сайтимиз ўқувчилари ва "youtube"даги кузатувчиларимиз учун мундиал ҳавосини тақдим этиш мақсадида кеча эрталаб йўлга чиқдик. Биз жой олган учоқ 8:25да Дубай сари ҳавога кўтарилди. 3 ярим соатлик парвоздан кейин "қушчамиз" Дубай аэропортига қўнди. У ерда биз дарҳол транзит зонага ўтишимиз керак эди, сабаби кейинги манзилимиз Доҳа эди. Юкларимизни Тошкентдан тўғри Доҳага "урганмиз", яъни Дубай аэропортида "багаж" кутиб турмаймиз. Лекин, аэропорт ходимлари бизга "exit"ни кўрсатишмоқчи бўлишди. Бунда биздаги БАА мамлакатига чиқиб кириш учун мўлжалланган бир марталик виза "ухларди" ва қайтиш учун яна виза қилиш керак бўлиб қоларди. Уларга Доҳага учишимиз кераклиги ва бизга Терминал 2 кераклигини тушунтирганимиздан кейин бизни ўша иккинчи терминалга кузатиб қўйишди. У ердан бу ерга қатнаш, аэропортда бироз тамадди қилиб олиш ва ҳужжатларни назоратдан ўтказиш билан 4 соатдан кўпроқ вақт қандай ўтиб кетгани ҳам билинмади. Қизиғи эса Доҳага учиш учун самолётга чиққанимизда бўлди. Ҳамма йўловчилар учоққа чиқиб бўлган, лекин уларнинг юклари тўлиқ жойлаб улгурилмагани учун бироз кечикдик. Белгиланган вақтдан тахминан ярим соатча ўтгач юкларни жойлаш сабаб кечикканимиз учун учиш навбатимизни ўтказиб юборганимизни ва энди айрим рейсларни қўйиб юбориб кейин учишимизни айтишди. Хуллас, роппа роса 1 соатлик кечикишдан кейин ниҳоят Доҳа сари учдик.

Дубайдан Доҳага учишда "fly dubai" авиакомпанияси хизматидан фойдаландик.


Дубай аэропортидаги "duty free"да ЖЧ-2022 бурчаги.



Бу сурат Дубайдан доҳага учиш арафасидаги самолётда олинган. Унда деярли ҳамма телефонида интернети бор одамларнинг қурилмаси орқали Саудия Арабистони Аргентинани қай тарзда мағлуб этаётганини кўриб кетмоқда. Шу расмни ўзида 3та телефонда Месси енгилган учрашувни кўришмоқда. Сурат 90+ дақиқалар кетаётганда олинган. Мундиал ҳавоси самолётда ҳам уфуриб турибди.

Дубай аэропортида польшалик ва мексикалик мухлисларни учратиб қолдик. Польшада туғилган ва ҳам Польша, ҳам АҚШ фуқаролиги бўлган амаки жуда сергап инсон экан. У ва мексикалик оилани бирга олган видеомни кеча сайтимизнинг телеграм каналига жойлаган эдим >>> ВИДЕО.


Ойнани олдидаги жой сендан олдин брон қилинганда ва самолётга чиққанинда у ерда немис мухлис ўтирганда сенда фақат шундай расм олиш имкони бўлади)


Доҳа аэропортида мана шундай миллий бурчак қилинган ва келган меҳмонларга ичимлик ва егуликлар таклиф этилади. Ҳаммаси бепул.


1 соатлик парвоздан кейин Дубайдан Доҳага етиб келдик. Бу ерда ОАВ вакиллари жойлашган махсус шаҳарчага жойлашдик. Бу ўзига хос меҳмонхонада бир кеча 400$, ёдингизда бўлса мухлислар учун қурилган контейнерларда бир кеча қолиш 207 евро эди.

"Uber" ҳайдовчиси бизни керакли манзилга ташлаб кетди, у кетганидан кейин сўрасак аслида бизни бошқа жойга ташлаб кетибди. Аниқроғи, бизнинг меҳмонхона шаҳарчанинг нариги тарафида экан. Яна "uber" чақиришга тўғри келди. Меҳмонхонамизга кириб борарканмиз қабулхонада ғирт ўзбек йигити ўтирарди. У ҳам бизни ўзбеклигимизни хитлади ва ўзбекча салом берди. У йигит наманганлик экан ва ЖЧ пайти ишлаш учун бу ерга келган экан. Хуллас, қаерга борсак доим ўша жойда ўзимизни ўзбекларни учратамиз.

Кеч ҳам тушиб қолди ва биз тўғри "fan zone"га йўл олдик. Йўлдан келганимизга қарамай фан зонага пиёда кетдик, йўлма йўл аргентиналик кайфиятсиз мухлислар ва қувноқ кўринишдаги саудиялик ишқибозларни кузатиб бордик. Яна англиядан 6та гол еган форс ишқибозларга ҳам дуч келдик. Фан зонада жамоаси мундиалга чиқа олмаганига қарамай Қатарга келган Колумбия ва чилилик мухлисларга ҳам дуч келдик. Биз етиб борганимизда Франция - Австралия баҳси бошланган эди. Шунга қарамай, фан зонада ҳаммадан фаол ва кўп мухлислар мексикаликлар эди. Уларнинг ҳаммаси миллий терма жамоа либосида эди.


Фан зонадаги катта FIFA store. Бу ерда турли сувенир совғалар ва либосларни сотиб олишингиз мумкин. Масалан, битта кепка деярли 34 доллар, Мексика терма жамоаси либоси 117 доллар.


Ўзи жамоаси либосида, лекин яна бориб форма сотиб олаётган мексикалик мухлислар.


ЖЧ-2022 рамзи бўлган "Лаиб".


Хуллас, шунақа гаплар. Янада батафсил ёзишга вақтимиз етмаяпти, олдинда бугун қилиниши керак бўлган кўплаб ишларимиз бор. "Championat.asia"ни кузатишда давом этинг. Зеро, энг қизиқлари бизда бўлади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика