Latest news

14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  5 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2

Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда News

Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Ҳарри Магуайрга Саудия Арабистонининг икки клуби даъвогар.

Саудия Арабистони клублари "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Ҳарри Магуайрни сотиб олмоқчи, деб ёзмоқда "The Sun".

Нашр 32 ёшли англияликни таркибига қўшиб олмоқчи бўлган клублар номига аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, ҳимоячининг ўзи ҳам 2025/26 йилги мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш ниятида эмас. Саудия Арабистонида трансфер ойнаси 23 сентябрга қадар очиқ бўлади.

"Манчестер Юнайтед" 2025/26 йилги мавсумдан кейин Магуайрни эркин агент сифатида йўқотиши мумкин; 2026 йилнинг январидан бошлаб у бошқа клублар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга. Англияликлар футболчини Саудия Арабистони клубларидан бирига трансфер қилиш орқали пул ишлаб олиши мумкин.

Футболчининг МЮ билан битими 2026 йилнинг 30 июнида тугайди. 2024/25 йилги мавсум у 40 ўйинда 4 та тўп киритган ҳамда 1 та голга ассистентлик қилган.

Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 13 млн еврога баҳоламоқда.

Rating: +2   

Comments

   
06 sep 10:07:55
Diyorbek Xusanov
Vaqt borida sotvorish kerak
   
05 sep 20:43:03
Tinchliksevar
Sotvorish kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика