Latest news

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Саудия Арабистонининг 26 футболчидан иборат таркиби эълон қилинди News

Саудия Арабистонининг 26 футболчидан иборат таркиби эълон қилинди

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи Козмин Олаурин 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилди.
Яқиндагина терма жамоа бошқарувини қўлга олган руминиялик мутахассис илк бор шогирдларини машғулотда 25 декабрда синаб кўради. 26 декабрда эса саудияликлар Австралияга йўл олишади. Терма жамоа манфаати йўлида чемпионат ва кубок учрашувларини тўхтатиб туришга Саудия Арабистони ички мусобақаларини ўтказишга жавобгар ташкилот рози бўлмади.

Натижада кеча бўлиб ўтган кубок баҳсларидан кейин футболчилар 2 кун дам олиб, кейин терма жамоа йиғинига етиб келишади. Охирги ҳафталарда Саудия Арабистонида "Иттиҳод" - "Шабаб", "Шабаб" - "Насср", "Аҳли" - "Иттиҳод" ва "Иттиҳод" - "Ҳилол" каби жиддий тўқнашувлар кузатилди. Терма жамоага "Ҳилол"дан 8, "Насср"дан 6, "Аҳли"дан 6, "Шабаб"дан 4 ва "Иттиҳод"дан 2 футболчи чақирилган. Бу ўйинчилардан 3 нафари якуний рўйхатдан ўрин олмайди.
Cаудия Арабистони термаси 30 декабрь куни Мельбурнда Баҳрайн ва 4 январь куни Сиднейда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби
Дарвозабонлар
- Абдуллоҳ Судаири (Ал Ҳилол), Абдуллоҳ Алэнази (Ал Насср), Волид Абдуллоҳ (Ал Шабаб).
Ҳимоячилар - Абдуллоҳ Доссари, Ёсир Шаҳрани (Ал Ҳилол), Ҳассан Фаллатаҳ, Мажид Маршади (Ал Шабаб), Мотаз Ҳавсави, Осама Ҳавсави, Саид Муваллад (Ал Аҳли), Омар Отман (Ал Насср).
Ярим ҳимоячилар - Авди Ҳамис, Иброҳим Ғолиб, Яҳё Шеҳри (Ал Насср), Фаҳад Муваллад (Ал Иттиҳод), Мустафо Албассас, Тайсир Жассим, Волид Бакшин (Ал Аҳли), Наваф Обид, Салман Алфараж, Салим Давсари, Сауд Карири (Ал Ҳилол).
Ҳужумчилар - Абдулраҳмон Ғамди (Ал Иттиҳод), Муҳаммад Саҳлави (Ал Насср), Наиф Ҳазази (Ал Шабаб), Носир Ал Шамрони (Ал Ҳилол).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика