Latest news

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради News

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар етакчи футболчиси Олимпиадага боради

Маълумки, шу йилнинг ёзида Токиода навбатдаги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Саад Ал Шеҳрининг айтишича, шу кунларда якуний таркиб маълум бўлади. 

Шуниси аниқки, 3 нафар ёши катта футболчи сифатида миллий жамоа етакчилари - Салмон Ал Фараж, Салим Ал Довсари ва Ёсир Ал Шаҳрони ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига боришади. Биласиз, ҳар учала футболчи ЖЧ саралаш баҳсларида ўзларини кўрсата олишди.

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси 23 июнь куни Ар Риёдда йиғилиб, 14 июлга қадар йиғин ўтказади. Бу жамоанинг мусобақа олдидан бешинчи, яъни охирги йиғини бўлади. 

Олимпия ўйинларида ҳар бир терма жамоа 23 ёшгача бўлган футболчилар билан ташриф буюради. Лекин мусобақа регламентига кўра, уч нафар ёши катта футболчини қўшиб олса бўлади. Шу боис саудияликлар мураббийи "Ал Ҳилол" етакчиларидан фойдаланишга қарор қилди. 

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси Олимпиадада Бразилия, Германия ва Кот-д'Ивуарга қарши гуруҳ баҳсларини ўтказади. Олимпия ўйинларида футбол учрашувлари 22 июлдан старт олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика