Latest news

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  5 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  9 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

Саудия Арабистони терма жамоаси сардори: "Финалга чиқмоқчимиз" News

Саудия Арабистони терма жамоаси сардори: "Финалга чиқмоқчимиз"

Саудия Арабистони терма жамоаси сардори Осама Хавсави ЖЧ-2018 доирасидаги Россияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Дунёдаги энг муҳим мусобақада ўйнаш имкониятига эга бўлганимиз учун яратганга шукур айтамиз. Ҳар бир футболчи Жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилади.

Эртанги баҳсда терма жамоамизга омад тилайман. Бутун ўйин давомида бир хил темпда ўйнашга уринамиз.

Биз бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказдик, фақат Германия билан эмас. Кўплаб ўйинларда ижобий натижалар қайд этдик.

Эртага ғалаба учун боримизни берамиз. Биз кейинги босқичга чиқишга уринамиз. Бу уддалаб бўлмас иш эмас. Жаҳон чемпионатида исталган нарса бўлиши мумкин. Биринчи ўйин кўп нарсани ҳал қилади, айниқса мезбонга қарши баҳс.

Мақсадимиз жуда катта, финалга чиқмоқчимиз. Уддалаб бўлмайдиган иш йўқ. Ҳаракатларимиз муносиб тақдирланади деб ўйлайман", – дейди Хавсави.


Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика