Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Саудия Арабистони Осиё Кубоги учун якуний қайдномани эълон қилди News

Саудия Арабистони Осиё Кубоги учун якуний қайдномани эълон қилди

Саудия Арабистони термаси матбуот хизмати миллий жамоанинг Осиё Кубоги учун якуний қайдномасини эълон қилди.

Асосий етакчилар таркибда, фақатгина терманинг узоқ йиллик сардори Салмон Ал Фараж йўқ. 2022 йил Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё Кубогида порлаган ҳимоячи Сауд Абдулҳамид ("Ал Ҳилол") ва вингер Айман Яҳё ("Ал Насср") ҳам рўйхатда бор. Терма жамоанинг узоқ йиллик асосий қанот ҳимоячилари Ёсир ал-Шаҳрони, Султон ал-Ганнам ва ал-Бурайклар умуман йўқ. Роберто Манчини қанот ҳимоясида ўзгаришларга қўл урган. 

26 кишилик рўйхатдан ушбу футболчилар ўрин олди:

Дарвозабонлар: Аҳмад ал-Кассар ("Ал Фейҳа"), Рагид Нажжар, Наваф ал-Ақиди ("Ал Насср").

Ҳимоячилар: Сауд Абдулҳамид, Ҳассан ал-Тамбакти, Али ал-Булайҳи, Носир ал-Давсари (барчаси "Ал Ҳилол"), Али Лажами ("Ал Насср"), Авн ал-Салули ("Ал Таавоун"), Ҳассан Кадеш ("Ал Иттиҳод"), Фаваз ал-Суқор ("Ал Шабаб").

Ярим ҳимоячилар: Эид ал-Муваллад ("Ал Аҳдуд"), Муҳаммад Канно, Абдулелаҳ ал-Малки ("Ал Ҳилол"), Аббос ал-Ҳассан, Муҳтор Али ("Ал Фатеҳ"), Абдулраҳмон Ғариб, Сами ал-Нажи, Абдуллоҳ ал-Ҳайбари, Айман Яҳё (барчаси "Ал Насср"), Файсал ал-Гамди ("Ал Иттиҳод").

Ҳужумчилар: Салим ал-Давсари, Солиҳ ал-Шеҳри (иккиси ҳам "Ал Ҳилол"), Ферас ал-Брикан ("Ал Аҳли"), Абдуллоҳ Радиф, Фаҳад ал-Муваллад (иккиси ҳам "Ал Шабаб").

Қайд этиш керак, айни дамда Роберто Манчини ушбу терма бош мураббийи ҳисобланади.

Осиё Кубоги бошланишига қадар Саудия Арабистони термаси 4 январда Ливан, 9 январда Фаластин ҳамда 10 январда Гонконг термаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Жамоанинг қитъа кубогидаги илк учрашуви 16 январь куни Уммонга қарши бўлиб ўтади.

Saudi Arabia

Abdulrahman Ghareeb - 78', Ali Al-Bulayhi - 90'

Asian Cup Grp. F . Round 1

16/01/2024, 22:30

1
:
2
Finished

Oman

Salaah Al-Yahyaei - 14'

Stadium: Khalifa International Stadium, 41987 spectators

45'
90'
13'  Hassan Tambakti
63'  Sami Al-Najei (Abdullah Radif)
75'  Saleh Al-Shehri (Abdulrahman Ghareeb)
75'  Abdullah Alkhaibari (Mukhtar Ali)
78'  Abdulrahman Ghareeb
78'  Ali Lajami
83'  Salem Al-Dawsari (Firas Al-Buraikan)
83'  Mohamed Kanno (Faisel Al-Ghamdi)
90'  Ali Al-Bulayhi
14'  Salaah Al-Yahyaei
46'  Issam Al Sabhi (Mataz Saleh)
73'  Abdullah Fawaz (Tamim Al-Balushi)
73'  Muhsen Al-Ghassani (Abdul Rahman Al Mushaifri)
78'  Salaah Al-Yahyaei (Fahmi Durbein)
87'  Tamim Al-Balushi (Ali Al-Busaidi)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика