Latest news

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  8 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ News

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ

ЖЧ саралаш баҳсида Саудия Арабистони ўз майдонида Фаластин терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабадан сўнг гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони 11 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа бош мураббийи Эрве Ренар ОФК сайтига берган интервьюсида ғалабадан ва жамоаси кўрсатган ўйиндан мамнун эканлигини айтиб ўтди. 

- "Муҳим ғалабани қўлга киритдик, бунинг учун федерация, футболчилар ва мураббийлар штабимиз билан фахрланаман. Лекин мақсадимизга эришиш учун ҳали ишлашда давом этамиз. Ҳозирча эса ҳаммани муҳим ғалаба билан табриклайман". 

- "Ўйинга келадиган бўлсак, токи биринчи голни уриб олгунча қийин бўлди. Аммо саросимага тушмадик, чунки ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Ўз навбатида Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб олганимиз ҳам катта ёрдам берди. Бир қатор ёшларни бу ўйинда синаб кўрдик. Фаластин бизга қарши узун тўп оширишлар билан ўйнашни маъқул кўрди, лекин биз бунга ҳам тайёр эдик", - дейди 52 ёшли франциялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви 15 июнь куни бўлиб ўтади. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика