Latest news

16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  21

Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади News

Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади

Яна икки йилдан кейин шу куни Саудия Арабистонида ҳисоб бўйича 19-Осиё Кубогига старт берилади.

Миллий терма жамоалар ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Кубоги Саудия Арабистонининг учта шаҳрида ўтказилади: Ар Риёд, Жидда ва Ал Хобар. Ушбу мусобақага 2027 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилиши 2023 йил Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилган ОФКнинг 33-Конгрессида маълум қилинганди.



Бугун ОФК сайти мусобақа 2027 йил 7 январдан старт олиши ҳамда 5 февралга қадар давом этиши ҳақида хабар берди. Ўйинларга Ар Риёддаги бешта стадион мезбонлик қилади:


1. "Қирол Фаҳд" стадиони (сиғими: 70 минг)

2. "Қирол Сауд университет" стадиони (сиғими: 25 минг)

3. "Имам Муҳаммад ибн Сауд" стадиони (сиғими: 21 минг)

4. "Кингдом Арена" (сиғими: 26 минг)

5. "Ал Шабаб" стадиони (сиғими: 14 минг)



Бундан ташқари Жидда шаҳридаги иккита стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими: 60 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими: 25 минг) ўйингоҳларида, шунингдек Ал Хобарда жойлашган "Ал Хобар Нью Стэдиум" (сиғими: 45 минг) ўйингоҳида ҳам учрашувлар ўтказилади.

Маълумот учун, 30 кун давом этадиган 2027 йилги Осиё Кубогида 24та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа жами 51 учрашувдан иборат бўлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика