Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Саудия Арабистони КХДР терма жамосини уйига чипта олиб берди News

Саудия Арабистони КХДР терма жамосини уйига чипта олиб берди

Австралияда ўтаётган Осиё Кубогининг "B" гуруҳи 2-турининг 1-учрашуви якунланди.

КХДР - Саудия Арабистони 1:4

Голлар: Йонг Ги 11, Хазази 36, Ал Саҳлави 52, 54, Наваф 76.

Огоҳлантириш: Ил Гван 1, Ри Йонг Ги 76 (қизил карточка) , Чой Вон 92.
14 январь 2015. Мельбурн
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Ҳамид Ал Маяҳи (Уммон), Абу Бакр Ал Амри (Уммон)
Тўртинчи ҳакам: Аммал Али Абдулла Жума (БАА)
Бешинчи ҳакам: Яги Акане (Япония)
НазоратчиЧиа Энг Ваҳ Жон (Сингапур)

КХДР:Рим Мёнг Гук, Жанг Сонг Хёк, Жон Кванг Ик, Рянг Йонг Ги, Пак Сонг Чол, Пак Кванг Рёнг, Жонг Ил Гван, Сим Хён Жин, Жанг Кук Чол, Ча Жонг Хёк ( Чо Хак Су 61), Ри Йонг Жик. 

Саудия Арабистони: Волид Абдуллоҳ, Осама Ҳавсави, Абдулла Ал Доссари, Омар Хавсави, Салман Фараж, Наиф Ҳазази, Муҳаммад Ал Саҳлави, Ҳассан Муаз Фаллатаҳ, Сауд Харири (Ҳалеб 80), Салим Ал Давсари, Наваф Ал Абид (Муваллаф 81).


Биздан узоқлашманг, энди навбат Ўзбекистон терма жамоасига.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

93. Араблар қўполликдан сўнг йиқилишни санъат даражасига олиб чиқа оладилар.


92. Сариқ карточка. Чой Вон рақибни йиқитди.


90. Йонг Ги ўрнига - Чай Йонг


89. Кореяликлар ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо бунга дарвозабон йўл қўймади.


Брисбендаги стадионнинг айни дамдаги кўриниши.


85. Учрашувнинг асосий вақти якунланишига 5 дақиқа қолди.



80. Нималар бўляпти. Араблар сўнгги турда бизга жиддий қаршилик кўрсатади шекилли!


78. Ал Обид тепган пенальтини дарвозабон қайтарди, қайтган тўп чап устунга тегиб ўнг устун қараб думалаётганда, Обид дарвозага йўллаб юборди.


77. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Даҳшатли вазиятттт!!!!!!!


76. Қизил карточка. Ри Йонг Ги


75. ГООООЛЛЛЛЛ!!!  Йўқ пенальти экан!


73. Ҳисоб янада йирик бўлади шекилли!


70. Араблар рақиб жарима майдончаси ичида хоҳлаган ишини қиляпти, аммо гол ура олишаётгани йўқ.


68. ЗАРБАААА!!!!! ХАЗАЗИнинг зарбаси дарвозани ёнгинасидан ўтиб кетди.


61. Ўзгариш. Ча Жон Ҳйок ўрнига - Ро Ҳак Су.

Хитой - Ўзбекистон учрашуви мана шу стадионда бўлиб ўтади.



54. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Кореялик ҳимоячиларининг қўпол хатолари гол билан якунланди, Ал Саҳлави яна ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.


Саудия Арабистони терма жамоасининг чап қанотдан ҳужуми гол билан якунланди. Ал Саҳлави гол муаллифи.

52. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!


51. Хавфли зарба!!! Араблар бу ҳисобга рози эмас ва ғалабни қўлга киритиш учун бор кучини ишга солишмоқда.


45. Иккинчи бўлим бошланди.


Брисбен шаҳридаги стадион.


Бизнинг мухлислар билан австралияликлар ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлайди шекилли...


Биринчи бўлим статистикаси.


                                           Танаффус

45. Биринчи бўлим тугади.


41. ЗАРБАААА!!!! Ал Обиднинг чиройли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди!,


40. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолди.


Комбинацион ҳужум натижасида, Саудия Арабистони терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Хазазига қойил!

36. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! 1:1


34. Кийниш хонасидан экслюзив фотолар.


Бугун йигитларимиз рақибни енгишига умид қиламиз.



29. Ҳозиргина терма жамоамизнинг таркиби эълон қилинди.


25. Кореяликлар қарши ҳужумда яна рақибни доғда қолдириши мумкин.


19. Араблар ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумларни тўхтатмаяпти.


Мухлисларимиз Брисбендаги стадионга етиб келишди. Ишқибозларимизнинг стадионги суратларини қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.



Кореялик футболчининг зарбасини қайтарган Волид Абдуллоҳ, рақибларнинг иккинчи зарбасига улгурмади! 

11. ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Мана ўша тезкор гол! 


9. Саудия Арабистони терма жамоасида бурчак тўпи.


7. Кореяликлар тезкор гол уришга ҳаракат қиляпти.


6. ЗАРБАААА!!!!!! Волид Абдуллоҳ Син Хён Жиннинг зарбасини қайтара олди.


5. Стандарт. Саудия Арабистони терма жамоаси бу имкониятдан фойдалана олмади.


Сариқ карточка. Ил Гван.

0. Учрашув бошланди ва сариқ карточка.



- Саудия Арабистони мадҳияси.


- КХДР мадҳияси.


- Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.



Араблар кийиниш хонасида.



- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Осиё Кубогининг 6 куни. Бир неча дақиқалардан сўнг гуруҳдаги рақибларимизнинг учрашуви бошланади ва сиз билан бу ўйинни бирга кузатамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика