Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда
23 may 13:59
News
Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда
"Галатасарой" ва Нигерия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхен "Наполи"га қайтиши эҳтимолдан йироқ.
Ҳозирги вақтда футболчи фаолиятини давом эттириш учун янги жамоа изламоқда. Хабар қилинишича, "Ал Ҳилол" Осимхенни сафига қўшиб олишга жуда қизиқмоқда. Ар-Риёд клуби аллақачон нигериялик футболчи билан музокаралар бошлаган. Вазият ривожини "Манчестер Юнайтед" ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Maълумот учун, Осимхеннинг "Наполи" билан шартномаси 2026 йил июнь ойигача амал қилади. "Галатасарой" таркибида ижара асосида ўйнаётган 26 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда жами 40 ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва 8 та голли пас узатди. Transfermarkt портали нигериялик футболчининг нархини 70 млн евро деб баҳоламоқда.
Link :
Source : Foot Mercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
23:45
Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди 2
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments