Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Саудия Арабистони ҳазиллашмаяпти — Мессидан кейинги икки мақсад ҳам аниқ News

Саудия Арабистони ҳазиллашмаяпти — Мессидан кейинги икки мақсад ҳам аниқ

Шайхлар Ла Лигага ўзгача меҳр қўйган кўринади.

Роналду маҳаллий чемпионатда тўп тепяпти. Месси ҳам Саудия Арабистонида, аммо фақат дам олгани борганмиш. 

Саудия Арабистони ҳукумати миллий чемпионатнинг 4 нафар топ-клубида бир нафардан жаҳон даражасидаги юлдуз тўп тепишини истамоқда.

Манбаларнинг хабарига кўра, улар шу йўл билан ички чемпионат даражасини янада кўтариш ва унга бўлган қизиқишни оширишни ният қилишган. Бу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун "Манчестер Сити"нинг собиқ бош директори Гарри Кук ёлланган.

"Ал Насср"да Криштиану Роналду бор. "Ал Ҳилол" ёзда ПСЖ билан шартномаси якунланиши (ва узайтирилмаслиги) кутилаётган Лионель Мессига кўз тиккан.

"Ал Аҳли" "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични, хорват мадридликлар билан шартномасини 2024 йилгача узайтириш ниятида бўлса ҳам, ўз таркибида кўришни истайди. "Ал Иттиход" эса "қайморқанглилар" форварди Карим Бенземани "нишонга олган". 

Эслатиб ўтамиз, Карим жамоанинг биринчи таклифини рад этиб улгурди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика