Саудия Арабистони етакчиларидан бири ЖЧ якуний рўйхатидан чиқариб ташланди
14 nov 2022 09:16
News
Саудия Арабистони етакчиларидан бири ЖЧ якуний рўйхатидан чиқариб ташланди
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Фаҳад Ал Муваллад допинг сабаб терма жамоа рўйхатидан чиқариб ташланди.
Март ойида Саудия Арабистони антидопинг ташкилоти Ал Мувалладни 18 ойга четлатганди. Ўшанда футболчидан WADA'нинг тақиқланган моддалар рўйхатида турувчи фуросемид моддаси топилганди. Кейинчалик, ушбу қарор бироз юмшатилган ва футболчига терма жамоа таркибида ЖЧда қатнашиш имконияти берилганди.
Бироқ, уни барибир ЖЧ-2022 учун якуний рўйхатдан чиқариб ташлашди. Саудия Арабистони футбол федерацияси ушбу қарорни "эҳтиёт чораси" сифатида қабул қилган. Ушбу қарорни қабул қилишдан олдин федерация ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашган.
Энди Мувалладнинг ўрнига ЖЧ учун Наваф ал Обид рўйхатга киритилди.
Link :
Source : RMC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments