Latest news

17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  4 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  11 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев News

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев

Рио Фердинанд Саудия Арабистонига йўл олган Криштиану ҳақида фикр билдириб, нозик бир масалага эътибор қаратди.

Ўз вақтида Бекхэм ёки Лэмпарднинг АҚШ лигасига ўтиши қарсаклар билан кутиб олинганди. Бугун эса Криштианунинг Саудия Арабистонига келгани ортга ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда. 

Биз ғирт нейтрал одам сифатида айта оламизки, Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас. Шунчаки ғарб учун ўз қарашлари ва анъаналари муҳимроқ. Шарққа қараб юриш эса жамоатчилик томонидан барибир у қадар илиқ қарши олинмайди. Хавининг Қатарга, Роналдунинг Саудия Арабистонига келиши ва ҳоказо. Ғарб ҳаттоки Қатар ўтказиши керак бўлган мундиаль билан ҳам камида 6 йил курашди. 



Афсуски, бизда ҳам моҳият қолиб, солиштиришга бўлган уриниш кучли. Биз "қандай қилиб рақобатбардош футболчиларга эга бўлиш мумкин?" деган саволдан кўра, "Криштиану кучлими ёки Месси?" қабилидаги саволни ўртага кўпроқ қўямиз. Сизнингча, Криштиану нимада ютказди:

▪️ даромад кўришдами?     

▪️ қадр-қимматни сақлаб қолишдами?

▪️ одамлар эътиборидан қолишдами?

▪️ футболдан кейинги фаолияти учун қадам қўйишдами?



Саудия Арабистони жуда катта пул тўлаяпти. Саудияда ҳамма унга домлажон деб мурожаат қилади. Бутун дунё барибир Криштиану ҳақида ёзяпти, уни муҳокама қиляпти. У футболдан кейин ҳам араблар билан ишлайди, қандайдир элчи бўлади, юз бўлади ва ҳоказо, аммо футболдагидан кам пул топмайди. Яна нима керак?

Криштиану фақатгина вақтга ютказди ва Саудия Арабистонига бориш қарори билан буни расман тан олди. Сиз вақтдан устун келган кимнидир биласизми?

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика