Latest news

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  235 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик" News

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик"

Саудияч Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги баҳсни йирик ҳисобда якунлади.

Бурайда шаҳрида бўлиб ўтган Саудия Арабистони - Сингапур учрашуви майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйиндан кейин саудияликлар бош мураббийи Эрве Ренар шундай деди: 

- "Мен чиройли ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларга ҳам алоҳида ташаккур, чунки жамоамизнинг йирик ҳисобда зафар қучишига мухлислар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик, йўқса ҳисоб янада йирик бўларди. Муҳими, уч очко қўлга киритилди ва кейинги баҳсга кўтаринки кайфиятда тайёрланамиз". 

- "Аввалги тур Яман билан баҳсда баъзи режалар ўхшамаганди, лекин Сингапурга қарши жамоа жуда яхши ҳаракат қилди. Биз бундан кейин имкон қадар гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз. Чунки футбол фақат гол уришдан иборат эмас, ҳимояни ҳам ўйлаш керак". 

Яхши биласиз, Саудия Арабистони Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳда жой олган. Бу жамоа навбатдаги турни 15 октябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви 14 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика