Саттон: "МЮ Онанани ўз сафига қўшиб, адашди"
09 oct 2023 23:49
News
Саттон: "МЮ Онанани ўз сафига қўшиб, адашди"
"Челси" собиқ футболчиси Крис Саттоннинг фикрича, Андре Онана "Манчестер Юнайтед" даражасига мос эмас.
"Онана оёқда яхши ўйнайди, аммо қўлларни ҳам ишлатиш керак. Бунда у етарли даражада кучли эмас деб ўйлайман.
Одамлар голли ҳужумларни таҳлил қилишни яхши кўришади: "Бу ерда ярим ҳимоячилар хато қилишди, бу ерда пас ноаниқ". Аммо МЮда дарвозабонлар доимо кучли бўлишган, Шмейхель, Де Хеа.
Де Хеа Онанадан анча кучли посбон бўлган. Агар Онана ўз ишини уддалаганида саволлар бўлмасди. "Брентфорд"га қарши баҳсдаги зарбани қайтариш қийин эмас эди.
Андре жамоага қўшимча босим яратяпти ва у МЮ учун етарли даражада маҳоратли эмас. Клуб уни ўз сафига қўшиб, хатога йўл қўйди" - дейди Саттон
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments