Latest news

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  1 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" News

Сарвар Шоаҳмедов: "Муҳими, жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми бошланди. Тошкентнинг "Локомотив" футзал жамоаси илк ўйинида ғалаба қозонди.

"Нефтчи"га қарши кечган беллашувда "темирйўлчилар" 7:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин "Локомотив" клуби тажрибали футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футзал бўйича янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Таркибимиз анча янгиланди. Терма жамоа футболчилари тарк этганидан кейин кўпроқ ёшларга имконият тақдим этилмоқда. Жамоамиз мавсум давомида яхши натижалар кўрсатишга эътибор қаратади. Дейлик, мана шу ўринни оламиз? деган вазифа йўқ.

"Нефтчи" қандай жамоа эканини билардик. Ўтган йилда ҳам уларга ўйнаганмиз. Жамоа ёмон эмасди. Қийин ўйин бўлишини билардик. Биз уларга яхшироқ тайёргарлик кўрганимиз, ўйин давомида сезилди. Натижада, ғалаба қозондик.

Мавсум давомида нечта гол уришимни очиғи билмайман. Мен учун асосийси жамоа ғалаба қозонишда давом этса, катта ютуқ ҳисобланади.

"Максам-Чирчиқ" билан баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Жамоа анча ёш, кўп ҳаракат қилади. Қолаверса, таркибида бир нечта тажрибали футболчилари бор. Қийин ўйин бўлади", – деди Шоаҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика