Latest news

15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  1 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди News

Сарвар Каримов: Жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди

Кеча Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, U-17 ўсмирлар терма жамоамизнинг яна бир дарвозабони, Сарвар Каримов ҳам championat.asia сайтига қуръа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Сарвар, қуръа ташлаш маросимидан кейин, гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Қуръадан кўнглим тўлди ва бизга бу борада омад кулиб боқди деса ҳам бўлади. Тўғри, Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоаларини ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ўзига яраша тактика ва ўйин услубига эга жамоалардир. Умуман олганда, жаҳон чемпионатида оддий рақиблар бўлмайди. Қолаверса бундай ёшдаги терма жамоаларнинг бирортасини кучли ёки аксинча дейиш ҳам ноўрин.

- Шахсан сиз учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган С гурухида, кўпроқ қайси жамоа хавфли кўринмоқда?

- Очиғи, рақибларимиз ҳақида бугунги кунда тўла маълумотга эга эмасмиз. Менимча ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
 
- Гуруҳдан чиқиш учун астойдил курашамиз. Бунинг учун айни пайтда пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Шунинг учун мақсадимиз жаҳон чемпиони бўлиш!

- ЖЧда қайси терма жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлардингиз?

- Гуруҳда кучли ва номдор бўлган рақиблар билан тўқнаш келишни истагандим. Бразилия, Аргентина... шу каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашни ният қилгандим. Умид қиламанки, уларнинг барчаси билан жаҳон чемпионатида ўйнашга улгурамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика