Latest news

02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  0 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8

Саррининг "Юве"даги илк машғулотларига чуқурроқ назар News

Саррининг "Юве"даги илк машғулотларига чуқурроқ назар

Бугун сизга бир воқеани сўзлаб берамиз. Шундан сўнг, нима учун "Юве" мухлислари бошқалардан ажралиб туришини билиб оласиз.

Биринчи кун. Шубҳасиз, Сарри ва унинг мураббийлик штаби: структура, "J Hotel"да барча қулайликлар мавжуд (нонушта, тушлик, кечки овқат), ҳар бир футболчи ва ходим учун алоҳида хона. Барчаси ажойибдек: Сарри бу ерда умрбод қолади, фақат бир лаҳзани ҳам беҳуда сарфламаса бўлгани. Ҳаттоки, у яқинроқ жойда яшашни истаяпти.

"Юве" ушбу йўналишда жадаллик билан ривожланмоқда. "Continassa" лойиҳаси – топ ва бу режа асосида Турин клуби рақибларидан янада ўзиб кетади. Шу жумладан, ақл-идрок борасида ҳам: "Биз – бошқачамиз". Аммо келинг ҳозирча футболга қайтамиз.

Сарри жамоа билан танишди, ўз штабини намойиш этди ва дастури тўғрисида сўзлаб берди – биринчи нима қилиши ва келгусидаги режалари ҳақида. Кейин эса суҳбат ўз якунига етиб, машғулот бошланди. Бошқаларни назорат қилишда 2 футболчи унга ёрдам берди – Ругани ва Игуаин. Улар мураббийни ва унинг методи тушуниб олиб, бошқаларга ҳам етказдилар. Биринчи кундан бошлаб, Сарри ва Мартушьеллодан (Саррининг ёрдамчиси) 10-15 метр орқароқда 8-9та одам турарди. Улар нималарнидир ёзар, ҳисоблар планшетга белгилаб қўярдилар. Улар учун ҳатто алоҳида "жой" ҳам ҳозирланганди – маълумот йиғадиган ходимлар.

Бироздан кейин Сарри тўп билан ишлаш машғулотига ўтди. Олдин ўйинчилар бунчалик тез тўп билан ишлаш машқига ўтмасдилар. Аллегри даврида кўп нарса анъанавий тарзда эди — аввалига машғулот залига, кейин эса майдонга. Сарри қўл остида эса ҳаммаси бошқача — у иложи борича тезроқ тўп билан ишлаш машқига ўтади. Ҳаттоки, енгил атлетик машқлардан кейин ҳам... Кейин эса янада даҳшатли нарсалар бошланди: катта эластик тўплар билан ишлаш машқи (расмни кўринг). Умуман бошқача ёндашув. Бироқ биз айнан шундай нарсани кутган эдик, шундай эмасми?!

Иккинчи кун. Сарри ва Мартушьелло биргаликда майдонга тушдилар ва барча камчиликларни ён дафтарчаларига белгилаб қўйдилар. Мартушьелло мудофаадаги ва "квадрат" машқлардаги хатоларни бартараф этади. Улар жуда кўп, Сарри ва унинг штаби меҳмонхонада учрашиб, кун давомида бўлган воқеаларни муҳокама қиладилар, барчасини солиштириб, келгуси ишларни режалаштирадилар. Биласизми, кексаларга узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибасини рад этиш қийин. Улар ўз ғояларига жуда ҳам боғланиб қолган бўладилар.

Машғулот тўғри ўтказилди, бироқ ҳаммаси у хоҳлагандек бўлмади. Охир-оқибат, Саррининг жаҳли чиқиб кетди. У буни штаб билан муҳокама қилди ва йигитлар тўлиқ куч билан ишлаётгани, тўлиқ бандлиги борасида, умуман улар қўллаётган методикалар тўғрилигига шубҳа кўзи билан қарай бошлайди. Олинган маълумотлар ҳам бунга туртки бўларди. Шунда Мартушьелло унга шундай деди:

– Тинчлан, Маурицио. "Интер"да барчаси жой-жойига тушиб кетиши учун бир ой керак бўлганди. Ҳаммасига вақт керак. (Мартушьелло охирги икки мавсум "Интер"да Лучано Спаллеттининг ёрдамчиси бўлган).

Ўша кунги мураббийлик штабининг мажлисида Недвед ҳам иштирок этди ва у ҳам Саррини ишонтиришга ҳаракат қилди.

– Қайғурма, ишлашда давом эт. Ҳали кўрасан — ҳаммаси яхши бўлади.

Учинчи кун. Жума куни эрталаб. Сарри машғулот бошланиш пайтида бироз норози эканини таъкидлади, аммо бақирмади ва ўзини кўрсатмади. У шундай деди:

– Келинг, йигитлар! Мен ҳар куни кечагидан кўра яхшироқ ишлашингизни истайман. Барча нарсага диққат-эътиборли бўлинг.

Машғулот бошланди ва футболчилар машқларни аъло даражада бажара бошладилар. Агар кечаги кун билан солиштирса, ер-осмончалик фарқ. Ажойиб! Улар Сарри талаб қилган нарсаларни идеал тарзда бажардилар. Шундан сўнг, Сарри бир неча кундан бери бир нималарни берилиб ёзаётган ходимлар ёнига борди ва деди:

– Нима улар шу пайтгача устимдан кулаётган эдиларми?!

"Юве"ни шуғуллантириш – катта шараф эканини билиб олдингиз. Сабаби, жамоада ҳақиқий профессионаллар тўп тепади. Уларда Де Шильо ва Матюидидан тортиб, Криштиану ҳамда Буффон ҳам борини бериб ўйнайди. Улар меҳнатсевар ва фидокорлигини тўлиқ намойиш этади.

"Ювентус" ўйинчилари Сарри учун (футболчилар мураббийга, аксинча эмас) энг яхши шароит яратадилар. Кейин эса ҳаммаси майдонда ҳал бўлади: баҳс бошланади ва даслабки натижалар қайд этилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика