Latest news

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  7 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси" News

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бугунги рақибнинг қўшниси "Сити" ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- "Доимгидек терма жамоалар ўйинидан кейин баъзи муаммолар пайдо бўлади. Таркибдаги энг жиддий муаммо - Ампаду билан боғлиқ. Шунингдек, Хадсон-Одои ва Баркли билан кичик муаммолар юзага келган. Ампадунинг жароҳати жиддий.

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Масалан Рюдигер ва Ковачич охирги кунларга келиб анча яхши формага киришди. Менимча, улар баҳсга тайёр.

Қайд этаётган натижаларимиздан қониқяпман. Аммо ўйинни янада кучайтиришимиз лозим. Мен жамоага келганимдан буён тўлиқ таркибда жамоани шуғуллантирганим йўқ. Августда қўл остимда 8 нафар футболчи билан машғулот ўтказдим холос. Кейинчалик эса мавсум бошланди ва ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шу боисдан мавсум давомида катта ҳажмдаги юкламалар билан ишлаш оғирлик қилади. Келажакда биз ўйин сифатини янада яхшилай оламиз. Бу энг юқори чўққимиз эмас. Ҳозирча эса рақибларга ҳам етарлича имконият тақдим этяпмиз.

Юнайтед таркиб борасида чемпионатдаги энг кучлиси. Аммо ўйин бобида "Сити" кучли. Юнайтед фақат таркиб эътибори билан кучлироқ кўринади. "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши рақибдан келиб чиқиб ўйнайдими ёки йўқ, очиғи билмадим. Мени ўзимизни ўйин қизиқтиради. Биз эса ҳеч қачон рақибга қараб ўйнамаймиз. "Челси" доим ўз футболини кўрсатади", - деди Маурицио Сарри.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика