Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Сарри ва "Челси" муносабатлари яна қанча давом этади? News

Сарри ва "Челси" муносабатлари яна қанча давом этади?

Нега мухлислар "Саррибол"ни бунчалик ёмон кўришади?

Анча таниш вазият яна такрорланмоқда. Клубга янги бош мураббий келади ва мухлисларга унча ёқмайдиган ўз ўйин услубини сингдиришга ҳаракат қилади; аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, жамоанинг барча ўрганган ўйин услубини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Агар ғалаба ҳамда совринлар бўлса хоп-хоп, лекин ишлар у қадар юришмай, эришилган ғалабалар ҳам қийинчилик билан, ҳимоявий футбол билан қўлга киритилса, мухлисларнинг сабр косаси охири тўлиб-тошади ва трибуналарда мураббий истеъфосини сўраб куйлар янграй бошлайди. Сўнгги ўн йилликнинг ўзида бу каби ҳолатларни етарлича кўрганмиз: "Ливерпуль"да иши юришмаган Рой Ходжсон, МЮ мухлисларига ёқмаган Дэвид Мойес ва деярли ҳеч қаерда "кетмони учмаган" Сэм Эллардайс. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, лекин бугун бошқа бир инсон ҳақида гаплашамиз. 

Аввалига барчаси кўнгилдагидек кетаётган ва Лондон клуби Маурицио Сарри қўл остида янги даврни бошлайдигандек кўринганди. Лекин воқеалар ривожи буткул кутилмаган тарзда кетиб қолди. Бошқа томондан қарайдиган бўлсак, Сарри аввалроқ санаб ўтган мураббийлардан фарқли ўлароқ, янги иш жойида жамоа "футбол ўйнашини" истаганди. Унинг футболи тўпга кўпроқ эгалик қилиш, техник ва жисмоний томондан кучли талаб қўйиладиган ҳамда ўткир ҳужумларга асосланган ўйин ҳисобланади. 

Аммо 2019 йилнинг биринчи кунларидан бошланган турли ҳақоратли ҳайқириқлар мавсум сўнгига қадар давом этди ва бу стадионда одатий ҳолга айланиб қолди. "Аристократлар"нинг кўплаб ишқибозлари, мухлислар гуруҳи Моуриньюнинг мураббийлик даври, ўша вақтлардаги ғалабаларни соғинч билан хотирлашди. Лекин португалияликнинг даври ортда қолиб бўлган ва автобус кетганига анча бўлганди.

Шубҳасиз, мухлислар жамоа кескин ҳужумларга таянган футболига қарши чиқиши ноёб ходиса. Яқин ўтмишга назар ташласак, шу каби норозиликка Луи ван Гал "Олд Траффорд"да дуч келганди. Лекин унда ҳам вазият бошқачароқ ва мухлисларнинг мутахассисга бўлган нафрати Лондондагидек эмасди. 

Футбол ўзгармоқда ва бугунги кунга келиб, мураббийнинг фаолияти нафақат жамоанинг натижаларига, балки кўрсатилаётган ўйинга ҳам боғлиқ бўлиб боряпти. Ҳа, шу кунларга ҳам етиб келдик. Сарри қўл остидаги "Челси" ва Луи ван Гал бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ўйинларини кўрсангиз, биринчиси ёрқинроқ эканини сезиш қийин эмас. 

Балки мухлисларнинг бундай муносабатига, ҳавотирига бош мураббийларнинг жуда тез ўзгараётгани ҳам сабабдир. Ахир барча унга ишонса-ю, аммо эртагасига у кетиб қолса жамоанинг ҳоли не кечади?! Балки "кўклар" раҳбарияти қарашини ўзгартириб, қийинчиликлар ва натижаларга қарамай, икки-уч йил имкон бериш кафолати билан мураббий танлашлари керакдир?! Ким билади дейсиз, балки шундан кейин "Челси" учун янги давр бошланар...

Инглиз экспертларидан бири Марк Уоралл вазиятга муносабат билдирар экан: "Челси" мухлисларига "King's Road" услуби ёқади ва улар ўз мураббийларига алоҳида муносабатда бўлишади". "Конте ва Моуринью тезда уларнинг ишончини қозонганининг сабаби, ҳар икки мураббий вазиятга қараб иш тутарди. Сарри — эса ўзга олам. У классик услубдан кўра, спорт кийимларини хуш кўради ва ҳеч қачон оммага буткул очилишга ҳаракат қилмаган".

"Н'Голо Кантенинг майдондаги жойини алмаштириш, Жоржиньонинг ўйинларига қарамай, асосий таркибга киритилиши, мухлислар истаганидек Рубен Лофтус-Чик ва Каллум Хадсон-Одоига етарли ўйин амалиёти тақдим этмаслик, "Манчестер Сити" (6-0) ва "Борнмут"дан (4-0) қабул қилиб олинган қақшатқич зарбалар "##### Саррибол"га замин яратган бўлса, охирги 45 йилликдаги энг кучсиз "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб қўйилган учрашув (2:0) ҳамасидан ошиб тушди.

АПЛда мавсум якунланди, Эден Азар фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказди, "Челси" кучли учликдан жой олди. Лекин мураббийнинг "курсиси қимирлашда" давом этмоқда. Олдинда жамоани Европа Лигаси финали кутиб турибди. "Саррибол" учун навбатдаги синов. Буёғига воқеалар қуйидагича ривож топиши мумкин: 1) "Челси" Кубокни қўлга киритади ва барча гиналар унутилади; 2) Италиялик мураббий "Арсенал"га ютқазади ва истеъфога чиқарилади.

Ҳаттоки, ғалаба ҳам Саррининг клубдаги келажагининг кафолати бўла олмайди. Мухлисларнинг "жим бўлиб" қолиши фақатгина Саррининг сафари охирлаб қолганига ишонч туфайлидир. Ҳозирдан "Челси"га бефарқ бўлмаган инсонлар, бош мураббий лавозимида "Дерби"ни Чемпионшипдан АПЛгача олиб чиққан (бугун "Дерби" учун ҳал қилувчи ўйин)  клуб афсонаси Фрэнк Лэмпардни кўришмоқда.

Ёки барчаси шунчаки миш-мишлигича қолиб, Маурицио Сарри хулоса чиқаради ва кейинги мавсумни омадли ўтказиб, мухлислар мураббий "Стэмфорд Бридж"да қолгани учун раҳмат айтишадими? 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика