Latest news

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  11 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  3 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Сарри ўрнини Зидан эгалласа, "Челси"нинг асосий таркиби қандай бўлади? News

Сарри ўрнини Зидан эгалласа, "Челси"нинг асосий таркиби қандай бўлади?

Айни вақтда "Челси" бош мураббийи жамоанинг устози сифатида сўнгги нафасларини олмоқда.

Мавсумни кучли бошлаган Сарри, ҳозирда "Челси"ни жар ёқасига олиб келаётгандек. "Аристократлар" АПЛ да 6-ўринда боришмоқда ва Англия Кубогини тарк этиб бўлишган.

Англия чемпионати >>> АПЛ

Натижалар яхшиланавермагач, Сарри кўп танқид остига олиняпти. Унинг ўйин услуби иш бермасдан бир қанча муаммоларни юзага келтираётгани бор гап. Оқибатда, Маурицио "Челси"ни тарк этиши, унинг ўрни яқин фурсат ичида Зинедин Зидан билан тўлдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар ва мулоҳазалар бўлмоқда.

Франциялик мутахассис "Реал" жамоасини кетма-кет 3 маротаба Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантирди. Шу ўринда "Челси" раҳбарияти Зиданни ёзги трансфер ойнаси очиқ бўлган пайтда олиб келмоқчи. Агар Зинедин Зидан лондонликлар билан келишувга эришса, жамоани қай тарзда шакллантиради, тактика ва стратегиялар ўзгарадими? Бироз шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

Зидан катта эҳтимол билан 4-3-3 тактика асосида ўйнайди

Дарвозани Кепа Аррисабалага ҳимоя қилади

Испаниялик посбон клубнинг келажаги ҳисобланади. Ўтган ёзда "Челси" уни 72 миллион фунт стерлинг эвазига қўлга киритган эди.

Ўнг қанот ҳимоя чизиғида Сесар Аспликуэта ҳаракат қилади

"Челси"нинг шу позициясида Сесарга рақобат қиладиган футболчини топиш қийин. Жуда мустаҳкам ва ишончли ўйини орқали Аспликуэта ўз ўрнини ҳеч кимга бериб қўймаса керак.

Марказий ҳимоя Рюдигер ва Давид Луизга ишониб топиширилади

Мазкур жуфтлик ишончли ўйин намойиш этади. Антонио стандарт вазиятларда кўпроқ фойда келтирса, Луиз ҳужум ташкил этиш билан бир қаторда жарима зарбаларини ҳам қойилмақом ижро эта олади.

Чап қанот "Марсело"си ролини Маркос Алонсо ўйнаши мумкин

Ҳужумларга фаол қўшила олади. Жуда фойдали ҳимоячи (25 ўйин, 1 гол, 7 ассист)

Фото: Squawka

Марказни Канте, Жоржиньо ва Лофтус-Чик триоси ўз зиммасига олиши ҳақиқатга яқин. Ҳужум учлигида Азар, Игуаин ва Виллиан тўп сурса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаши мумкин Зинедин Зидан. Бу албатта, шунчаки таҳмин эди.

Зидан жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида Канте ва Азарни танлаши ҳамда уларга кўпроқ ишонч билдириши мумкин. 

Бу вазиятда Матео Ковачич ҳамда Жоржиньо каби футболчилар азият чекиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки, Ковачич "Реал"да асосий ўйинчи бўла олмаган ва 89 учрашувнинг 48 та ўйинда Зидан унга асосий таркибдан жой ажратган. 

Жоржиньо эса Сарри туфайли "Челси"га келди ва Саррининг ўйинчиси дея у ҳақда гапирилмоқда. Агар сигарета шинавандаси жамоани тарк этса, футболчи ҳам катта босим остида қолса керак.

Сиз "Челси" жамоасининг идеал таркибини қандай кўринишда тасаввур қиласиз?

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика