Latest news

08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  0 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  3 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  43 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2

Сардор Рашидов: "Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди” News

Сардор Рашидов: "Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу ўйиндан сўнг терма жамоа футбочлиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сурияга қарши баҳс футбочлилар учун қийин бўлдими?

- Сурия терма жамоасига қарши осон ўйин бўлмади. Янги мураббийнинг тактикасига мослашишга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса чиройли ўйинлар кўрсатиб мухлисларни хурсанд қиламиз. Олдимизда бизни Осиё кубоги мусобақаси кутиб турибди. Ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўриб яхши натижаларни қўлга киритамиз деб ўйлайман. Кўриб турганинглардек Сурия терма жамоаси ҳам яхши шаклланган. Жанубий Корея ва Эрон терма жамоаларининг ўйинга мослашиб олдик. Бизда ҳам ўсиш бўлмоқда. Насиб қилса олдимизда турган учрашувларда яхши ўйин кўрсатамиз.

- Эктор Купернинг ўйин услуби, машғулотларда ишлаб жараёни қандай?

- Тўғрисини айтаман, Эктор Купернинг ўйин услуби менга ёқди. Тажрибали мураббий экани билиниб турибди. Машғулотларда ҳам биз билмаган, кўрмаган машқларни бажаряпммиз.

- Сиз ушбу баҳсда ҳужумчи ортида ўйнадингиз. Бу сиз учун янгиликми?

- Тўғрисини айтаман, биринчи маротаба ушбу чизиқда ҳаракат қилдим. Бош мураббийимиз мени ушбу чизиқда кўрмоқчи бўлганини айтганди.

- Сизни узоқдан рақиб дарвозасига зарбалар беришингизга ўрганиб қолганмиз. Ушбу учрашувда бир маротаба узоқдан зарба бердингиз.

- Бу мураббийнинг тактикаси. Бош мураббий нимани хоҳласа биз ўша нарсани бажаришимиз керак. Биринчи учрашувда ўзимни яхши ҳис қилдим. Насиб қилса кейинги ўйинларда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.



- 11 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Ушбу учрашув олдидан қандай фикр билдира оласиз? Ўз ўйимизда Эрон терма жамоасини мағлуб этишга кучимиз етадими?

- Эрон жуда ҳам яхши терма жамоа. Эрон билан учрашув Сурияга қарши ўйиндек бўлмайди. Кучли ўйин бўлиши табиий.

- Сурия терма жамоаси билан ўйин ўртоқлик мақоми остида ўтган бўлсада, учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлислар баҳсдан сўнг бироз норозилик билдиришди. Буни қандай баҳолайсиз?

- Барча футбол мухлислари ўзининг севимли жамоаси ҳар сафар ғалаба қозонишини истайди. Бундай вазиятда мухлислар ҳам тўғри тушиниши керак.

- Учрашувда пенальти белгиланган пайтда 11 метрли жарима зарбасини амалга ошириш учун Отабек Шукуров билан бироз талашиб қолдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Буни талашиш демаган бўлардим. Отабек пенальтини мен бажарай деди. Кейин йўқ мен тепиб кўрай дедим. Барча кўрганидек олдимизга ёши катта футболчи Марат Бикмаев келди ва барчасини ўз зиммасига олди. Биздан ёши катта ҳурмат қилган ҳолда 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш учун уларга тўпни бердик (кулади).

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика