Сардор Рашидов: "Локомотив"га ҳозир ғалаба жуда муҳим"
31 mar 2018 12:04
News
Сардор Рашидов: "Локомотив"га ҳозир ғалаба жуда муҳим"
Куннинг энг қизиқарли ўйинларидан бири Олмалиқдаги “ОКМК” стадионида кечади. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” АГМК жамоаси меҳмони бўлади.
Мазкур ўйин олдидан “темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Сардор Рашидов клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:
– АГМК билан ўйинга жамоамиз жиддий тайёргарлик олиб борди. Зеро бугунги ўйинда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур. Шу сабабли ҳам “Локомотив” майдонга фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда чиқади. Миллий терма жамоа йиғинидан сўнг “Локо” машғулотларига қайтиб келдик ва ўйинга имкон қадар яхши тайёрланишга уриндик. Умид қиламанки, бугун ўз мухлисларимизга чиройли ғалаба тақдим қила оламиз, – деди маҳоратли футболчи.
Таъкидлаб ўтамиз, АГМК – “Локомотив” ўйини соат 18:00да старт олади.

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments