Latest news

12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  1 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  6 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  12 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5

Сардор Рашидов жамоаси "Реал" билан ўйинга тайёр News

Сардор Рашидов жамоаси "Реал" билан ўйинга тайёр

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Албатта, БАА клуби учун ушбу мусобақада ярим финалга чиқиш ва Мадриднинг "Реал" клубига қарши тўп тепиш катта воқелик ҳисобланади. "Ал Жазира" бунгача Янги Зеландиянинг "Оклэнд Сити" ҳамда Япониянинг "Урава Редс" клубларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Маълумки, амирлик клуби таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бормоқда.

Жамоа бош мураббийи Хенк тен Кате бугунги ўйин олдидан интервью берар экан шундай деди:

- "Биз "Реал"дек жамоа билан ўйнашга тайёрмиз. Жамоамиз ёш ва таркибда иқтидорли футболчилар кўп. Улар ғалабаларга чанқоқ. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз".

- "Мен турли йилларда Хитой, Венгрия, Қатар, Грецияда ишлаганман ҳамда доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилганман. Лекин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб келиш мен учун энг катта ютуқ ҳисобланади. Албатта, "Реал" - буюк жамоа. Уларга қарши тенгма-тенг ўйнаш осон бўлмайди".


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика