Latest news

13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  6 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  6 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2

Сардор Рашидов: "Ҳозир "Локомотив"нинг "олтин даври" News

Сардор Рашидов: "Ҳозир "Локомотив"нинг "олтин даври"

Хабарингиз бор, "Локомотив" сешанба куни ОЧЛ-2018 доирасида "Ал Дуҳаил" жамоаси меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" жамоасининг янги аъзоси – Сардор Рашидов Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтига мазкур ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Мен кўпроқ ўйнашни ва футболчи сифатида ўсишни истадим. Шу сабабли ҳам "Ал Жазира" жамоасини тарк этиб, "Локомотив" сафига келиб қўшилдим.  Бу бежиз эмас.   "Локомотив" – катта клуб.  У айни пайтда Осиё майдонларида иштирок этмоқда ҳамда жуда катта мақсадларни кўзлаган.   Мен бу жамоага ҳар бир мусобақада соврин ютиш мақсадида келдим.  Ҳар бир жамоанинг ҳам "олтин даври" бўлади.  Ҳозир айнан "Локомотив"нинг даври. Жамоа етарли даражада салоҳиятга эга ва Осиё Чемпионлар Лигасида улкан зафарни кўзламоқда.  Мен ушбу жамоа билан улкан ғалабаларга эришмоқчиман.   Йўқса Ўзбекистон чемпионатига қайтмаган бўлардим,   - дея таъкидлади Рашидов.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика