Latest news

12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  0 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   5 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   8 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  1 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"ни яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5

Сардор Рашидов: “Бизга бироз вақт беринг” News

Сардор Рашидов: “Бизга бироз вақт беринг”

Мухлислар фикри билан доимо қизиқиб борадиган Сардор Рашидов кечаги ўйиндан кейин сайтимиз орқали мухлисларга мурожаат қилишга қарор қилди.
"Аввало сўнгги пайтларда жамоамизни “Бунёдкор” стадионида қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат айтаман. Бундай шароитда тўп тепиш тўғриси бизга роҳат бағишлаяпти. ОЧЛ ўз йўлига, чемпионатда ҳам шундай бўлса сизларга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман. “Персеполис” билан ўйинга тўхталсам, натижа учун узр сўрайман. Кўп жойида мендан ҳам хато ўтди. Ўз устимда ишлашга ваъда бераман. Тўғри кейинги ўйинда хато қилмайман деб айта олмайман. Аммо ҳар бир ўринли танқидни 100 фоиз тўғри қабул қиламан ва ўз устимда янада ишлашга ҳаракат қиламан. Бу отамнинг ҳам орзуси.

Жамоамизни кўраяпсизлар, бу йил ўйинда ўсиш бўлди, демак кейинги йил янада яхши бўламиз. Аввало шу жамоада кўп йиллар ўйнашни истайман, аммо имкон бўлди дегунча МТЖ манфаати йўлида кучлироқ чемпионатга кетишни истайман. Энди “Лаҳвия”га қарши ўйнаймиз. Бу ўйин ҳам ўз майдонимизда бўлади, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” мазкур турда тошкентлик ва Тошкент жамоаларига ОЧЛда бефарқ бўлмаган мухлисларни қувонтиришларига ишонаман. Яна бир бор стадионга келаётган мухлисларга раҳмат айтаман ва улардан узр сўрайман", - дейди Рашидов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика