Latest news

08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  2 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  8 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  186 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди" News

Сардор Рашидов: "Баҳрайн бугун араб жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатди"

Ўзбекистон терма жамоасига Баҳрайн устидан ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилган Сардор Рашидов учрашув ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Баҳрайн терма жамоаси Филиппинга қараганда жуда яхши ўйнади. Бизлар улардан бу каби қаршиликни кутмагандик. Муҳими ўзимиз учун муҳим ва керакли ғалаба эришдик. Сафардаги ва бугунги ўйин ўртасидаги фарқ? Манамада қуёш остида ўйнагандик. Бугун эса кучли ёмғир шаррос қўйди. Ўз уйимиздаги баҳсда мухлисларимиз бизни фантастик тарзда қўллаб туришди. Умуман ҳозирги кунда барча бирдек футбол ўйнашни ўрганиб олган. Қўлга киритилган ғалабада уларнинг кўмаклари катта бўлди. Айнан ишқибозларнинг олқишлари бизни руҳлантириб турди. Хато ва камчиликлар барча жамоаларда учрайди. Кейинги ҳал қилувчи босқичда янада кучли тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизнинг орзуларини руёбга чақиришга боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Араб жамоаларига қарши бўладиган исталган ўйин бугунгисидан кучли бўлмайди. Баҳрайн ҳам бугун жуда кучли қаршилик кўрсатди. Улар ушбу беллашувда араб терма жамоаларининг энг юқори савиясини кўрсатишди. Араб жамоаларининг савияси бундан баланд эмас. Агарда кейинги босқичда Япония ёки Корея тушиб қолса, ўшанда янада қийинроқ бўлиши мумкин. Бироқ қолган араб жамоалари Баҳрайн намойиш этган ўйиндан кучлироқ қаршилик кўрсата олишмайди. Япония ва Жанубий Корея савия жиҳатдан араб жамоаларидан бир бош баланд ҳисобланади. Кейинги босқичда кимлар билан дуч келишимизни қуръадан сўнг билиб оламиз", - деди Сардор Рашидов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика