Latest news

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  3 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  36 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  20 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...” News

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...”

Ўтган мавсум “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Сардор Қобулжонов жамоани тарк этди.
Унга мамлактимизнинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлди. 28 ёшли дарвозабон эса куни-кеча “Локомотив” лагерида пайдо бўлди. Шу муносабат билан ундан интервью олдик.

- Декабрь ойида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётган эдингиз. Лекин ҳозир сизни “Локомотив”да кўряпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳаммаси оддий. Фарғоналиклар билан тузган шартномам якунига етганди. Кейин уни узайтириш борасида, раҳбарият аниқ таклиф билан чиқмади. Бу пайтга келиб олдимда 3-4та вариант бор турганди.

- Юртимизда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо асосий ўринга чиққан бир пайтда, наҳотки “Нефтчи” сизни олиб қолиш таклифи билан чиқмаган бўлса?
- Ўтган ойда раҳбарият қабулида бўлиб, олдимда бошқа таклифлар борлигини айтгандим. Шунда клуб раиси бироз кутиб туришимни ва 5 январь куни аниқ жавоб айтишини билдирди. Ҳанузгача ҳеч ким менга кўнғироқ қилмади. Демак жамоага керак эмасман. Шундан сўнг “Локомотив” сафига бориб қўшилдим.

- Фарғоналиклар таркибида қолишга қандайдир умид бормиди ёки жамоангизни ўзгартиришни режлаштирганмидингиз?
- Йўқ, бу йил ҳам “Нефтчи”да ўйнашни истагандим. Чунки жамоа менга ёқади. Лекин футболчининг хаёти шундай. Буни тўғри тушуниш керак.

- “Нефтчи”да ўтказган бир йиллик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа. Албатта ўсишга эришдим. Бу борада нолимайман. \

- Водий дербиларида иштирок этиш ёқдими?
- Шубҳасиз! “Андижон” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда ҳақиқий кураш кечди. Мухлислар далдаси эса ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман.

- “Локомотив”ни танлашингизга кўпроқ нима туртки берди?
- Тошкент жамоаси бўлгани учун ҳам уйимга яқин эканлигини инобатга олдим. Қолаверса бу жамоа ОЧЛда иштирок этади. Нуфузли турнирда ҳар қандай футболчи иштирок этишни истайди. Шу жумладан мен ҳам.

- Жамоа билан шартнома туздингизми?
- Йўқ. Ҳозир “Локомотив” машғулотларида иштирок этаётган бўлсамда, бу жамоада қолдим дегани эмас. Ҳаммаси БААдаги йиғиндан сўнг ҳал бўлади.

- Янги жамоада Игнатий Нестеров билан рақобатлашишга тайёрмисиз?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда бундан қўрққанимда спортчи бўлмасдим. Қолаверса Вадим Абрамов ким кучлироқ бўлса ўшани майдонга туширади. Айни пайтда ҳамма клубда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд.

- Агарда БААдан қайтиб келингач, “Локо” мураббийлари ўзингизга бошқа жамоа топишингизни айтсачи?
- Биласизми мен бу борада таваккал қарор қилдим. Бунинг учун албатта хориж йиғинида астойдил ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика