Сардор Мирзаев юбилей остонасида
27 mar 2019 13:33
News
Сардор Мирзаев юбилей остонасида
30 март куни "Локомотив" стадионида кечадиган беллашувда "темирйўлчилар" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинга "Локомотив" жиддий тайёргарлик кўрмоқда. "Навбаҳор" билан кечадиган баҳс айниқса жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев учун муҳим аҳамият касб этади.
Негаки Сардор Мирзаев учун бу ўйин олий лига доирасида "Локомотив" сафидаги 100-учрашув бўлади. Кеча тунда терма жамоамиз билан Хитойдан қайтиб келган Мирзаев бугундан "Локо" таркибида Суперлига 2-турига тайёргарликни бошлайди.
Маълумот учун, 2009 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилган Сардор Мирзаев 2014 йил "Локомотив"га келиб қўшилган ва биринчи даврада битта ўйинда майдонга тушган. Иккинчи давра арафасида эса у "Нефтчи"га ижарага берилган. Мирзаев 2015 йилдан бери мунтазам "Локомотив"да тўп тепиб келяпти ва шу пайтгача олий лига (Суперлига) доирасида жами 99та ўйинда иштирок этган.
У 2014 йил 1та, 2015 йил 10та, 2016 йил 27та, 2017 йил 30 ва 2018 йил ҳам 30та беллашувда майдонга тушган. Бу йил ҳисобидан эса ҳозирча 1-турда "Пахтакор"га қарши тўп тепди. Ва мана энди Мирзаев ўзининг юбилей баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments