Latest news

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  0 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  5 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  2 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  1 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  7 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз" News

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ОЧЛ саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига мағлубиятга учради.

Бу эса ўз ўзидан "темирйўлчилар" нинг Осиё чемпионлар лигаси билан ҳайрлашганини англатади. Мазкур баҳсдан сўнг мезбон жамоа етакчиси Сардор Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни ҳамма кўрди. Бирор нарса дея олмайман. Ташқаридан ҳам кўринган бўлса керак бирон яққол голга тортадиган вазият ярата олмадик. Ҳозир гапирсам баҳонадек туюлиши мумкин. Мағлубиятда омадни рўкач қилмаган бўлардим.

Агарда хавфли вазият юзага келиб, ундан фойдалана олмаганимизда омад келмади деса бўлади. Ҳар йилгидек яна янги футболчилар келди, айримлар тарк этди. Бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди. Бу ўйин биз учун яхшигина дарс бўлди деб ўйлайман. Бутун Ўзбекистон ҳалқидан, стадионга келган мухлислардан узр сўрайман. Бугун етишмаган ягона омил ҳужумларни тугаллашда оқсаганимиз бўлди. Ички чемпионати баҳслари бошланишига бир ой вақт бор. Мана шу муддат ичида янада яхшироқ ишлаймиз", - деди Мирзаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика