Latest news

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

Сардор Мирзаев: "Металлург" ўз уйида яхши ўйин кўрсатади" News

Сардор Мирзаев: "Металлург" ўз уйида яхши ўйин кўрсатади"

Бугун "Локомотив" Суперлига иккинчи босқич доирасидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Бу сафар "темирйўлчилар"га Бекобод шахри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа– "Металлург" рақиблик қилади.

"Локомотив"нинг етакчиларидан бири Сардор Мирзаев мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Куни кеча жамоамизнинг кўп футболчилари қатори мен ҳам клуб машғулотларига келиб қўшилдим. Бизни олдинда "Металлург"га қарши  жиддий тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан асосан тикланиш машғулотлари ўтказдик. Сабаби Миллий терма жамоа йиғини ва ўйин ўртасида унча катта вақт йўқ эди. Умуман олганда, Суперлигамизнинг 2 босқичига тайёрмиз, дея оламан. Бундай даражадаги учрашувларда майдонга тушиш ҳамиша ёқимли. Мухлислар ҳам чемпионатимизнинг ҳал қилувчи ўйинларида асло зерикиб қолишмайди. Бу йил ҳисобидан бизга қарши "Металлург" яхши қаршилик кўрсата олди. Рақибимиз ўз уйида яхши ўйин кўрсатади. Биз ҳам ўз навбатида ушбу ўйинда максимум натижа учун ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, - деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика