Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  2 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ” News

Сардор Жаҳонов: “Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ”

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Жаҳонов фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда.

 Ўтган мавсум у “Ражастан Юнайтед” клубида ўйнаган бўлса, янги мавсум аввалида “Нерока” билан шартнома имзолади. Мана шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Сардор, “Нерока” клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Хабарингиз бор, ўтган мавсум мен Ҳиндистон I лигаси иштирокчиси “Ражастан Юнайтед” шарафини ҳимоя қилдим. Бу жамоада кўрсатган ўйинларимдан келиб чиқиб, “Нерока” менга таклиф билан чиқди. 

- “Ражастан Юнайтед” сизни ўз сафида олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Таклиф бўлди, албатта. Лекин молиявий томонлама яхши эмасди. “Нерока” эса менга яхши маош таклиф қилди. 

- Янги жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Келишув 1 йилга мўлжалланган. 

- Ҳиндистон футболи сизда қандай таассурот қолдирди?

- Ҳаммаси ажойиб дея оламан. Футбол ўйнаш учун барча қулайликлар бор. Клублар футболчиларга барча шароитларни яратиб берган. Асосийси, яхши ўйин кўрсатиш талаб қилинади. 

- Стадионлар ва мухлислик маданияти борасида қандай фикрдасиз?

- Барча стадионлар табиий ва сифатли дея оламан. Мухлислар эса миллионлар ўйинини жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинга ташриф буюриб, мухлислик қилишади. 

- Мамлакат маданияти ва таомларига мослашишда қийинчилик бўлгани йўқми?

- Ҳаммасига кўникиб боряпман. Таомлари ва бошқа жиҳатларидан ҳам айтарли муаммо юзага келгани йўқ. 

- Маош тўлаш борасида узилишлар кузатилмайдими?

- Ҳиндистонда маош тўлаш борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида бериб боради. Легионерларни яхши ҳурмат қилишади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика