Latest news

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  1 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Сардор Эминов: "Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади" News

Сардор Эминов: "Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади"

Кеча бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Истиқлол" (1:0) ўйинидан сўнг фарғоналикларнинг янги аъзоси Сардор Эминов баъзи саволларимизга жавоб қайтарди.


"Жамоамиз янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Тайёргарликлар жуда яхши ўтмоқда. Жамоа олдига қўйилган вазифани бажармочимиз", - дея сўз бошлади Сардор Эминов. 


- "Нефтчи" олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз олдига кучли тўртталикка кириш вазифа қўйилди. Мақсад сари олдинга интиламиз. Вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас. "Нефтчи" янги мавсумда кучли тўртталикка кира олишига ишонаман. Бу бизнинг қўлимиздан келади.

- Андрей Фёдоров қўл остида машғулотлар қай тарзда кечмоқда?

- Ҳамма мураббийнинг ўзига яраша ёндошуви, футболга бўлган қараши бор. Фёдоров асосан тўп билан ҳаракатга катта урғуни беради. Андрей Фёдоров футболчилар бир-бирларига тўп узатмаларни тезлик билан амалга оширишларини истайди. Машғулотларда ҳам шунга катта эътибор қаратилмоқда. Умуман олганда, Фёдоров қўл остида шуғулланиш менга маъқул келмоқда.

- Ўтган мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси таркибида яхши ўйнаб, маҳаллий ишқибозларнинг олқишига сазовор бўлгандиз. Умуман нега "Қўқон-1912" клубидан кетдингиз?

- Қўқонликлар билан ўртадаги келишув ўз ниҳоясига етганди, шу сабабли жамоани тарк этдим. "Нефтчи"дан яхши таклиф бўлди ва бу чорловни қабул қилдим. Ўйлайманки, қўқонлик мухлислар мени тўғри тушунишади.

- Янги мавсумда ўз олдизга қўйган шахсий мақсадларингиз нималардан иборат?

- Аввало фарғоналик минлаб ишқибозларнинг ишончини оқлаш ва жамоа билан олдимизга қўйилар мақсадларга эришиш. Юқори марраларни забт этишни истайман. Муҳими - ишқибозлар ишончи. Мухлисларни ўз ўйинларим орқали хурсанд этишга ҳаракат қиламан.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика