Latest news

16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  0 15:34Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”  4 15:11"Тоттенхэм" устози ярим йилга чидади холос  2 14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  2 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  1 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  0 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  1 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  1 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  1 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  9 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида News

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида

Қоп-қора сочи билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Сардор Азмун қисқа фурсат ичида мухлисларга танилди.
Уни ҳозирданоқ кўпчилик "эронлик Месси" дея бошлади. Азмун футболга кириб келишидан олдин волейбол билан шуғулланган. Кейинчалик футболга бўлган қизиқиши ортиб миллионлар ўйинига кириб келди ва Эроннинг номдор клубларидан бири "Сепахан" билан шартнома тузди.

1995 йилда туғилган ёш ҳужумчи чаққон ҳаракатлари туфайли тезда бошқа клублар қизиқишига тушади. Хусусан Эроннинг ўзида "Пирузи" ва "Истиқлол"дан, Европадан эса "Интер" футболчига таклиф билдиради. Лекин футболчининг ўзи Россиянинг "Рубин" клубига ўтишни маъқул кўрди.

"Рубин"га келган Азмун дастлабки мавсумни ўринбосарлар таркибида ўтказди. Кейинчалик Европа лигасида дебютини нишонлади. Бу орада Карлуш Кейруш уни миллий терма жамоага ҳам таклиф этади. Яқинда бўлиб ўтган Жанубий Корея билан кечган ўртоқлик учрашувида айнан унинг ягона голи Эронга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Футбол мутахассислари ҳамда форсларнинг Сардор Азмундан Осиё Кубогида умиди катта.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика