Latest news

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  29 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти" News

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг 8-турида меҳмонда "Бухоро"дан устун келди.

Мазкур учрашувда сўнгги дақиқаларда Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг ҳаракатлари якунда ғалабага етаклади. Олдинда жамоани "Қизилқум"га қарши учрашув кутиб турибди. Бу борада муборакликлар сардори Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукурки, бу баҳсда ғалаба қозондик. Ўйинга келадиган бўлсак, икки жамоа учун ҳам натижа керакли эди. Шу боис бу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Бухоро" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик, улар кўпроқ стандарт вазиятларга урғу бериши маълум эди. Асосий режамиз тўпни назорат қилишга қаратилганди. Буни қанчалик уддалай олдик билмайман. Якунда биз истаган натижа бўлди. 

Жамоамиз Суперлигага анча мослашиб олди. Биласиз, таркибимизда Суперлигада дебют қилаётган футболчилар бор. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Бир сўз билан айтганда жамоамиз анча шаклланиб бормоқда. Ҳар бир беллашув бизга дарс бўляпти.

Суперлига ажойиб ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Мен учун "Пахтакор"нинг натижалари кутилмагандек. "Динамо" кутилганидан яхшироқ натижа қўлга киритяпти. Улар кўрсатаётган футбол ҳам анча мазмунли кўринишга эга. Бундан ташқари ОКМК жамоасининг ўйинларини алоҳида эътироф этиш керак",- дейди Сардор Абдураимов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика