С.Арабистони – Ироқ (2:1) ўйинидан кейинги фикрлар
16 nov 2013 10:30
News
![](https://championat.asia/upload/storage/107153_original.jpg)
![](/upload/storage/107153_220.jpg)
С.Арабистони – Ироқ (2:1) ўйинидан кейинги фикрлар
Осиё Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони – Ироқ учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2015 йил Австралияда ўтказиладиган қитъа биринчилиги йўлланмасига эга бўлишди.
Хуан Лопес Каро (С.Арабистони термаси бош мураббийи): “Ғалаба қозонганимиз ва йўлланма қўлга киритилгани билан барча саудияликларни табриклайман. Бугун мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллашди. Бундай ўйинларда ишқибозларнинг мададисиз ғалаба қозониш қийин. Ироқ – яхши шаклланган жамоа ва уларни мағлуб этиш осон бўлмади”.
Ҳаким Шакир (Ироқ термаси бош мураббийи): “Бугун ҳеч омадимиз келмади. Чунки кўплаб вазиятларга эга бўлиб, атиги битта гол урдик. Бир вазиятда ҳакам пенальти белгилаши керак эди, аммо индамади. Таркибимизда еттитадан кўп ёш футболчи ҳаракат қилди ва уларга ўйин амалиёти керак. Саудияликлар қандай ғалаба қозониш кераклигини яхши билишади. Биз ҳам секин-аста ютуқларга эришиш борасида бош қотиришимиз лозим”.
Хайрулла Холиқов тайёрлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments