Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  3 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  57 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман" News

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман"

Ўз вақтида Дилшод Нуралиевдан футболнинг дастлаби сабоқларини олган Санжар Турсуновнинг ўсмирлар терма жамоамизнинг ЖЧдаги муваффақиятли юриши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Хорватия билан ўйин якунига этганидан кейин Дилшод акамни табриклаб СМС ёзиб юбордим. Ўйинни эса он-лине кўриб ўтирдим. Ёшлигимни эсладим. Укаларимизни табриклайман, яхши ўйнашди. Бу ердаги жамоадошларимдан ҳам илиқ гапларни эшитяпман. Албатта бу ёқимли. Ўзим ҳам жамоага жон куйдиряпман. Сайт орқали уларни яна бир бор табриклайман", - дейди Турсунов.

- Ўйинларни кўраётган бўлсангиз, қайси футболчи сизга кўпроқ ёқяпти?
- Орасида ажралиб турганлари бор. Лекин келинг уни кейин айтаман. Аслини олганда бу терма жамоамизда ҳамма яхши ҳаракат қиляпти. Бирини ажратиб, иккинчисини ҳафа қилиб қўйгим йўқ. Ўз навбатида улар ҳам жамоавий ўйинга катта эътибор бериб, Гондурас устидан ғалаба қозонишлари керак. Биз эса майдон ортида бўлса ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турамиз.

- Мусобақа олдидан терма жамоамиздан бундай натижа кутганмидингиз?
- Осиё чемпиони бўлганлигини инобатга олсак, ҳа. Чунки биздаги болалар футболига берилаётган эътиборнинг самарасини йил сайин кўриб боряпмиз. Бу ёшдаги мусобақалар энди нафақат Ўзбекистонсиз ўтяпти, балки уларни гуруҳда фаворит бўлишлари билан ҳам ёдда қоляпти. Аммо болларга яна бир бор айтаман, бундан ҳаволаниб кетмасдан, бор эътиборларини ёрқин келажакларига қаратишлари лозим.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика