Latest news

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  23 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади? News

Санжар Қувватов қачон терма жамоага чақирилади?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда.
Муборакнинг “Машъал” жамоаси гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса-да, жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа биринчи босқични биринчи ўринда тугатишдан ташқари 22та беллашувда ўз дарвозасидан атиги олтита тўп ўтказиб юборди. Бундан барча футболчилар қатори дарвозабон Санжар Қувватовнинг ҳам ҳиссаси катта.

Касбилик дарвозабоннинг ўйинига жиддий эътироз бўлиши мумкин эмас. Ва ўйлаймизки, у миллий терма жамоа йиғинларига мунтазам равишда чақирса бўладиган даражага етди. Бу гапни биз “Машъал” фойдасини кўзлаб айтаётганимиз йўқ, балки масалага объектив ҳолда ёндошиб ҳам шуни айтиш мумкинки, Санжар Қувватов терма жамоада тўп сура оладиган даражада етук футболчи.

Тўғри, айни пайтда Игнатий Нестеров миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлиб турибди ва унинг ўйинларига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин назаримизда, Игнатийга ҳам мос ўринбосар керак ва Қувватов мана шундай ўринбосарлардан бири бўла олиши мумкин. Чунки унда дарвозабонга керакли бўлган хислатлар етарли. Қувватовни анчадан бери таниганим учун шуни айтишим мумкин, у ичмайди, чекмайди ва режимга тўлиқ амал қилади. Машғулотларда ҳам тер тўкиб ишлайди. Мураббийларнинг ҳар бир кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилади.

Бугунги кунда терма жамоамизда иккинчи ва учинчи дарвозабонлар бўлиб турган Мурод Зуҳуров билан Сардор Қобулжоновга нимадир етишмаётгандек. Хусусан Зуҳуров кўп вақтини “Бунёдкор” захирасида ўтказмоқда. Қобулжонов эса ҳали тўлиқ пишиб етилгани йўқ. Шундай экан, агар терма жамоа мураббийлари Санжар Қувватовга ҳам эътибор қаратадиган бўлишса, ўйлаймизки, адашишмайди.

Бундан ташқари, Санжар учун терма жамоа янгилик ҳисобланмайди. У ўз вақтида олимпия термамиз сафида ҳам яхши ўйин кўрсатган ва поғонама поғона одимлаб мана энди миллий терма жамоада ҳам ўйнай оладиган даражага етди. Агар август ойида бўлиб ўтадиган терма жамоамизнинг Туркия билан ўртоқлик ўйинига Санжар Қувватов ҳам таклиф этилса бундан мубораклик мухлисларнинг боши кўкка етган бўларди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика