Санжар Асқаралиев нима учун “Нефтчи”ни тарк этди?
12 feb 2014 12:34
News
Санжар Асқаралиев нима учун “Нефтчи”ни тарк этди?
Қишки йиғин пайтида футболчиларнинг клубдан клубга ўтишлари авж олади. Бундай ўзгаришлар орасида эътиборни тортадиганлари ҳам учраб турибди.
Хабарингиз бор, “Нефтчи” жамоасини кўплаб ўйинчилар тарк этишди. Шу боис энди ҳеч ким фарғоналиклар сафидан кетмаса керак деб ўйлашганди. Лекин яқинда жамоа етакчиси Санжар Асқаралиев кутилмаганда “Нефтчи” билан хайрлашди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клубга Асқаралиевга ўхшаган футболчилар керак. Аммо нима учун у қадрдон жамоасидан кетгани тушунарсиздек туюлди. Фақат ўзи билан гаплашганимиздан кейин “Нефтчи”ни тарк этишининг сабабларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида янги клуби ҳақида ҳам айтиб ўтди.
- “Нефтчи”ни тарк этишингиз барчамиз учун кутилмаган янгилик бўлди. Жамоадан кетадиганлар декабр ойидаёқ кетиб бўлишганди. Сизни эса бу ерда қолишингизга ишонгандик. Лекин нима сабабдан бундай қарорга келдингиз?
- Клуб раҳбари Комил ака Мирзабоев билан барча масалани келишиб олгандик ва бу йилги мавсумни ҳам Фарғонада ўтказишим аниқ эди. Жамоа билан қишки ўқув-машғулот йиғинларида астойдил шуғулланаётгандим. Бироқ Тошкентда “Сўғдиёна”га қарши ўртоқлик учрашувда бош мураббий билан келишмай қолдик. Шундан сўнг “Нефтчи”дан кетмасам бўлмаслигини тушуниб етдим.
- Ушбу ўйиндан кейин ўрталарингда келишмовчилик юз бердими?
- Йўқ, ўйин пайтида бўлди. Тўғриси, жамоанинг келажаги борасида ҳеч нимани кўрмаяпман. Ўзим учун бошқа клуб қидиришим кераклигини билдим.
- Умуман олганда, аслида клубда қолиш ниятингиз бор эди, шундайми?
- Албатта, кейинги фаолиятимни яна “Нефтчи” билан боғламоқчи эдим. Мени ўз сафида кўриш учун икки-учта жамоалардан таклифлар бўлганди ва уларга раҳмат деб рад жавобини бергандим. Бироқ кейинчалик кутилмаган ишлар бўлиб кетди. Жамоадан кетгач ўша клубларга мени таркибга қўшиб олинг деб бормайманку, тўғрими? “Нефтчи”ни тарк этганимдан сўнг 5-6 кун уйида ўтирдим. Кейин Рустам ака Мирсодиқов қўнғироқ қилиб мени “Металлург”да кўрмоқчи эканлигини айтганидан кейин янги жамоага қўшилдим. Олдиндан “Металлург” ҳақида ижобий фикрларни эшитиб келганман. У ерга боргач футболчиларнинг бир-бири билан қанчалик иноқ эканликларини кўрдим.
- Демак, янги клубда ўзингизни қулай ҳис қилиш учун ҳамма нарсага эгасиз. Шундайми?
- Ҳа. Бу ерда ўзимни бегона одамдек ҳис қилмаяпман. Мураббий ва футболчиларни яхши биламан. Мен аҳил оилага келиб қўшилдим.
- “Металлург” йиғинида қачондан бошлаб шуғулланяпсиз?
- 6 феврал куни эрталаб жамоа билан бирга бўлдим.
- “Металлург”да пайдо бўлишингиз ҳам қайсидир маънода кутилмаган янгилик бўлди. Сиз ҳам бундай бўлишини кутмаганмидингиз?
- Мени ҳам ҳаёлимга келмаганди. Янги йилдан кейин ҳам шундай ҳолат юз беришига ишонмасдим. Аммо тақдир тақозоси билан шундай бўлиб қолди, вазият бутунлай ўзгариб кетди.
- “Нефтчи”дан кетганингиздан кейин сизни “Навбаҳор” клуби билан боғлашди.
- Ўзим ҳам шундай миш-мишларни эшитдим. Аммо “Навбаҳор”га ўтишим борасида ҳеч ким билан музокара ўтказмаганман, таклиф ҳам бўлмаган. Ҳеч ким чақирмаган клубга қандай қилиб бораман?
- Бундан ташқари сизни ҳозиргача “Андижон” жамоасига қўшилишингизни кутаётганлар бор экан.
- Интернет орқали мен ҳам бу янгиликдан хабар топдим. Бироқ “Андижон”дан ҳеч ким мен билан алоқага чиққани йўқ.
- Тушунарли. Умуман, янги мавсумни “Металлург” футболчиси сифатида бошлайсиз, тўғрими?
- Ҳа, шунга яқин, биз деярли келишувга эришдик.
- Фаолиятингизда янги ҳаёт бошланаётганини қандай ҳис этяпсиз?
- Аслида олдимга бошқа мақсадлар қўйгандим. Ҳамма ниятларимн “Нефтчи” билан боғлагандим. Лекин мураббий билан ўртамиздаги келишмовчилик барчасини ўзгартириб юборди. Бундай бўлишини умуман кутмагандим. Лекин пешонада ёзилганидан қочиб қутула олмаймиз. Нима бўлганда ҳам, янги клубда ўзимни кўрсатишга ва фойда келтиришга ҳаракат қиламан.
- Аслида Мурод Исмоилов билан нима юз берди? Балки футболчи сифатида бироз асабийлашиб кетгандирсиз. Кейинчалик бўлиб ўтган ҳолатни таҳлил қилдингизми?
- Мен ҳам бу ҳақида кўп ўйладим. Шунча йилдан бери футбол ўйнаётган бўлсам, ҳеч бир мураббий мени ўйиннинг 1-дақиқасиданоқ ҳақорат қилмаганди. Ўйин бошланиши биланоқ ўзини ҳурмат қилган мураббий ҳеч қачон дабдурустдан футболчига бақириб уни ҳақорат қилмайди. Унинг гаплари менга оғир ботди ва ўзимни ушлаб тура олмасдан майдондан чиқиб кетдим. Ўшандаёқ жамоада қолишим бефойда эканлигини билдим.
- Учрашувдан кейин бўлиб ўтган ишни раҳбарият ёки мураббий билан муҳокама қилмадингизми?
- Йўқ, нарсаларимни йиғиштириб кетдим. Улар билан гаплашишга ҳожат қолмаганди. “Нефтчи”да нимадир бўлаётганга ўхшайди. Айниқса, анча йиллардан бери тўп суриб келаётган ўйинчиларни сиғдирмаслик мақсади борга ўхшади. Масалан, бугун Бахтиёр Ёқубов ҳам клубдан кетибди (суҳбат 7 февралда бўлган).
- “Нефтчи”ни кеч тарк этдингиз. У ерда шуғулланиш учун ўтказган вақтингизга ачинмадингизми?
- 10 йил битта клубда ўйнашнинг ўзи бўларканми? Аммо ҳозирги мураббийлар билан ишламаслигимдан афсусланаётганим йўқ. Лекин барибир уларга омад тилайман.
- Энди “Металлург”да ўз ўрнингизни қандай кўряпсиз?
- Мен учун бегона клуб эмас. У ердаги кўплаб ўйинчилар билан бирга тўп сурганман. Жамоага киришиб кетишим жуда осон бўлди. Клубнинг аҳиллиги яққол сезилиб турибди. Бу ерда олдин дадам мураббий сифатида ишлаганди. Жамоадагилар буни ёқимли тарзда эслаб туришларини айтдилар. “Металлург”даги муҳит менга ёқяпти.
ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments