Сантуш Португалия терма жамоасидан кетиши мумкин
12 dec 2022 21:32
News
Сантуш Португалия терма жамоасидан кетиши мумкин
Фернанду Сантуш терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлигидан сўнг Португалия бош мураббийлигидан кетиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, яқин кунларда Португалия футбол федерацияси мураббий билан йиғилиш ўтказади, шундан сўнг унинг келажаги борасида қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/4 финал босқичида Марокашга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Фернанду Сантушнинг Португалия футбол федерацияси билан амалдаги шартномаси 2024 йилги Европа чемпионати охиригача амал қилади.
Мутахассис 2014 йилнинг ёзида Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаганди.
Link :
Source : Record
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Comments