Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда
27 sep 2017 17:55
News
Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда
Санжар Қувватов мана тўрт учрашувки ўзи қўриқлаётган дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. Унинг қуруқ серияси 360 дақиқага етди. Сўнгги бор у Қаршидаги “Бунёдкор” жамоаси билан бўлган учрашувда пенальтидан гол ўтказган эди.
Бу йилги чемпионатда ушбу икки дарвозабон статистикасини солиштирсак, қуйидаги ҳолатга гувоҳ бўламиз.
Элдорбек Суюнов биринчи даврадаги учрашувларда 10 марта дарвозамизни қўриқлаб, майдонда 900 дақиқа ҳаракат қилган ва 11 марта гол ўтказган эди.
Санжар Қувватов жорий чемпионатда дарвозамизни 12та учрашувда қўриқлади, у 1080 дақиқа ҳаракат қилди ва 5 марта гол ўтказиб юборди. Ушбу дарвозабонимиз майдонга тушган 12 учрашувнинг 9тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Элдорбек Суюнов мйдонга тушган 10 учрашувнинг 4тасида жамоамиз мағлубият аламини тортган ва 2 учрашувда дурангга имзо чеккан.
Қувватовнинг бу йилги чемпионатда кўпгина ўйинларда, жуда қийин вазиятларда ҳам маҳоратини намойиш қилиб, жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments