Latest news

00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 2:0 (матнли трансляция)  77 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  13 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди News

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди

Келаси йил катта эҳтимол билан легионерларимиз сони яна биттага кўпайиши мумкин.

Сабаби “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган дарвозабон афтидан кейинги фаолиятини хорижда давом эттирадиган кўринади. Аввал хабар берганимиздек, Санжар Қувватов Таиланд клуби кўригида бўлиб турибди. Куни-кеча унинг ўзи билан алоқага чиққанимизда, ҳақиқатдан ҳам Таиланд клубида эканлигини, аниқроғи “Бурирам Юнайтед” йиғинида иштирок этаётганини билдирди. Санжар ушуб клуб сафига 3 декабрь куни бориб қўшилганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда. Қизиқ, Таиланд клубига у кимнинг кўмаги орқали кетган бўлиши мумкин? Бу ҳақда Қувватовдан сўраганимизда, хорижлик агент орқали эканлигини маълум қилди ва унинг исм-шарифини сир бўлиб қолишини айтиб, ошкор этишни истамади.

Дарвоқе, “Бурирам Юнайтед” Таиландда ўз ўрнига эга. Кези келганда айтиш жоизки, сўнгги уч йилдан буён клуб ички чемпионатда гегемонлик қилиб келмоқда. Жорий мавсум ҳам клуб чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Қолаверса Таиланд лига кубогида ҳам зафар қучилди. 1970 йилда ташкил топган “Бурирам Юнайтед”га айни пайтда бразилиялик Алешандро Гама устозлик қилиб келмоқда.  

“Бурирам Юнайтед” раҳбарияти ўзбек футболчиларига бефарқ эмас. Бундай дейишимизнинг боиси илгари ҳам ҳамюртларимиз ушбу клуб либосида маълум муддат харакат қилган. Гап кимлар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон англаб етган бўлса ажаб эмас. Ҳа, гап Асқар Жадигеров ва Анвар Ражабов хусусида кетмоқда. Ёдингизда бўлса, ушбу футболчилар ҳам олдин “Бурирам Юнайтед”да фаолияь юритиб қайтганди.

Кўрамиз Таиланднинг беш карра чемпиони ўз сафида Қувватовни ҳам олиб қолармикин. Бу борада биз Санжарга омад тилаб қоламиз.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика