Latest news

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:4 (матнли трансляция)  5 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  11 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  28 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз” News

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги муосабақадан аввал, дастлаб БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.

Бу ҳақида мавсум кашфиётларидан бири бўлган Санжар Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

-Олимпия терма жамоасини олдинда катта синов турибди. Жамоа Тошкетда олиб борилган йиғин давомида футболчилар мусобақага қай даражада тайёргарлик кўрди.?

- Тошкентда асосан жисмоний имкониятларимизни яхшилаш мақсадида шуғулландик. Дубайдаги йиғинда ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоа юз фоиз тайёр. Насиб қилса Таиланддан олимпияда йўлланмаси билан қайтишни ният қилганмиз. Бунга ҳаммамиз, халқимиз ишонмоқда. Майдонга чиқиб бор кучимиз билан ҳаракат қилишга қодирмиз. Жонимизни ҳам беришга тайёрмиз.

- Кўп вақтингизни миллий терма жамоа билан бирга ўтказдингиз. Бевосита ОТЖга мослашиб кетишингиз қийин бўлмадими?

- Кўп футболчилар билан болаликдан бирга ўсганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Вадим Карленович миллий терма жамоага бош мураббий бўлгач мени таклиф қилди. Умуман олганда ажратиш ноўрин бўлса керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турганини ҳис қиляпмиз. Мақсадимиз ғалаба ва халқимизга узоқ кутилган олимпияда йўлланмасини тақдим қилиш. Муҳлисларга қувонч ва хурсандчилик улашмоқчимиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика