Latest news

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  0 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  2 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  215 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  8 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

Санжар Баратов: “Насаф"га қарши бизни жиддий ўйин кутиб турибди” News

Санжар Баратов: “Насаф"га қарши бизни жиддий ўйин кутиб турибди”

3-тур доирасидаги “Насаф” – “Обод” жамоалари учрашуви олдидан қаршиликларнинг собиқ футболчиси, ҳозирда “Обод” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Баратовнинг фикрлари билан қизиқдик.

-   “Насаф” яхши шаклланган жамоа. Буни улар нафақат ички мусобақалар, балки Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам намойиш этишяпти. Бу ерда 5 йил тўп сурдим. Асосий таркибда ҳам 6-7та ўйинда майдонга тушдим, аммо жамоа таркибидан мустаҳкам ўрин ололмадик. “Насаф”да қадрдон дўстларим Фаррух Сайфиев, Элдор Суюнов ва бошқалар тўп суришмоқда. Яна бир яқин дўстим Шохрух Гадоев эса хорижда тўп тепаётганидан хабарингиз бор. Фурсатдан фойдаланиб унинг келгуси фаолиятига омадлар тилайман. Бизни жиддий синов кутиб турибди. Қаршиликлар учун бу ўйин ОЧЛ олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Лекин биз ҳам Қаршига шунчаки сайёҳ сифатида келганимиз йўқ. Ўз майдонимизда “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган ўйинларда қўлга киритилган натижаларимиз тасодиф эмаслигини Қаршида ҳам исботлашга ҳаракат қиламиз.

-   Мавсумолди тайёргарлик жараёнида жамоанинг бир қатор голларига муаллифлик қилгандингиз. Расмий ўйинларда эса ҳозирча голларингиз ҳисоби очилмади...
-   Ўртоқлик учрашувлари билан расмий ўйинлар фарқ қилади. Қолаверса, ўртоқлик ўйинларида мен кўпроқ олдинги чизиқда ҳаракат қилаётгандим. Ҳозир эса ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнаяпман. Умид қиламанки тез орада “Обод” жамоасида расмий ўйинлардаги голларим ҳисобини ҳам очишга муваффақ бўламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика