Latest news

11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  11 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди” News

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди”

Кеча Андижонда бўлиб ўтган олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (0:1) учрашувида “бургутлар”ни майдонга тажрибали Санжар Асқаралиев сардор сифатида бошлаб тушди.

Марказда етакчиликни ўз қўлига олган Асқаралиевда жамоадошларини олдинга етаклаш хусусияти мужассам. Санжарнинг учрашув давомида “Насаф” дарвозаси томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтганида, стадион ларзага келди. Умуман айтганда, Асқаралиев шу куни майдонда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Учрашувдан сўнг 34 ёшли футболчи билан суҳбатлашдик.

- Санжар ака, асосан тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Насаф” ғолиб бўлди. Учрашув тўғрисида фикрингиз қандай?
- Табиийки, иккинчи давра ўйинларини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Боз устига мухлисларимиз кўз ўнгида уларни уч очко билан хурсанд қилишимиз шарт эди. Бироқ ўзингиз кўрдингиз, якунда қимматли уч очкони бой бердик. “Насаф” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири эканлиги барчага яхши маълум. Улар биргина пенальтидан унумли фойдаланди. Бу эса ўйин тақдирини хал қилди. Кўрдингиз, бизда ҳам бир неча бор гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо салгина аниқлик етишмади.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Учрашув аввалида жиддий йўқотишлар бор эди. Предраг Вуйович, Анвар Бердиев, Раҳим Қодиров, Тимур Васильев сингари ўйинчилар тиббий кўрикдан ўта олмай, уларнинг ўйнашига руҳсат берилмади. Яна бир тажрибали Асқар Жадигеровда эса жарохат бор эди. Албатта уларнинг йўқлиги салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Агарда таркибда бу қадар муаммо бўлмаганида ўйлайманки, “Насаф”га ютқазмасдик.  

- “Андижон”ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Йўқ, агарда жамоам ютганида қониқдим дея олардим.

- Иккинчи бўлим ўрталарида ўз ўрнингизни бошқа жамоадошингизга бўшатиб бердингиз. Буни мураббийдан ўзингиз сўрагандек туюлди бизга. Шундайми?
- Ҳа. Биласизми биринчи давра охирларида белимдан жарохат олгандим. Шу сўнгги пайтларда яна безовта қила бошлади. “Насаф” билан ўйиннинг иккинчи таймида ҳам бу нарса сезилди. Шу боис бош мураббийдан ўрнимга бошқа футболчини туширишини сўрадим. Чунки ўрнимга тушган бошқа ўйинчи жамоага қолган дақиқаларда мендан кўпроқ ёрдам бериши мумкин деб ўйладим.

- “Андижон” энди кейинги 3та ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказади. Бўлажак баҳслар олдидан нима дейсиз?
- Агарда “Насаф”га қарши қилган ўйинни кўрсатсак, бошқа рақибларимизга ҳам осон бўлмайди деб ўйлайман. Мухлисларимиз ғалабали ўйинларни анча соғиниб қолишган. Уларни хурсанд қилиш учун бўлажак баҳсларда фақат уч очко олиш учун ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, ҳаммаси яхшибўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика