Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Санжар Асқаралиев: “Мақсадимиз ғалаба қозониш” News

Санжар Асқаралиев: “Мақсадимиз ғалаба қозониш”

Навбатдаги турда ”Навбаҳор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. “Водий дерби”си мақомига эга бўлган ўйинларни муросасиз руҳда кечиши бор гап.

Бу сафарги қарама-қаршиликни ҳам кескин тарзда ўтишига шубҳа йўқ. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам 8-турда рақибларига имкониятни бой беришгани учун майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишларини эҳтимоли юқори. “Навбаҳор”ни зиммасидаги масъулият юки рақибникига қараганда оғирроқ. Сабаби, “лочинлар” мамлакат кубогининг нимчорак финал дастлабки баҳсида Наманганда Исмоилов шогирдларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Мазкур учрашув олдидан наманганликлар ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Хабарингиз борки, олдинги турда Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой бергандик. Аслини олганда “Пахтакор”га қарши баҳсни ёмон тарзда ўтказмадик. Фақат дарвозамизга белгиланган пенальти ижобий натижага бўлган умидимизни сўнишига олиб келди. Эндиликда ушбу мағлубиятни унутган ҳолда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Мақсадимиз муносиб тарзда шуғулланиб, ғалаба қозониш. Айнан шу орқали мухлисларимизни ҳам кайфиятини кўтаришни ният қилганмиз. Кўпчиликка яхши маълумки, мамлакат кубогининг нимчорак финал дастлабки ўйинида “Қўқон-1912” жамоасига ўз майдонимизда имкониятни бой бериб қўйгандик. Ушбу мағлубиятни тасодиф эканлигини амалда исботлаш учун ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз. Бўлажак ўйинда ютуққа эришиб, Қўқонда бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан руҳиятимизни ҳам кўтариб оламиз деган умиддамиз", - дейди Асқаралиев.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика