Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  3 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  6 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

"СА"нинг мухлисларга мурожаати! News

"СА"нинг мухлисларга мурожаати!

Ассалому алайкум, сайтимизнинг қадрли ўқувчилари! Бугун қуйидаги мурожаат билан Сизларга чиқишни ният қилдик.

Олий лига ўйинлари якунига етиб, футболчиларимиз таътилга чиқдилар. Айни пайтда олий лигадан ўрин олган 75%га яқин футболчи озод агент мақомини олганлар. Шунинг учун март ойига қадар сайтимизда трансфер жараёни қизғин ёритиб борилади. Хориж сайтларида бир футболчининг у жамоадан бунисига ўтишини катта қизиқиш билан кузатамиз. Аммо ўзимизда футболчи токи бирорта клуб билан шартнома имзолаб, ўша клуб сафида битта ўйин ўтказмагунча ҳеч қандай хабарга эга бўлмаймиз. Ҳаммаси махфий кўриниш олади. Мухлис учун эса жамоасига қайси футболчининг келиши жуда ҳам қизиқ. Уч йиллик фаолиятимиз давомида шу нарса кузатилдики, биз берган хабарларга клублар томонидан "ҳали бўлмаган, бундай қизиқиш йўқ" қабилидаги фикрлар жуда ҳам кўп маротаба янгради. Бу борада клубларни тушуниш лозим, улар фақат расмий хабарни бериш ҳуқуқига эгалар. Лекин биз топган хабар ҳар доим ўз асосига эга бўлган, бироқ клуб ва футболчи ўртасида шартнома борасида доим ҳам келишув амалга ошавермайди. Энг муҳими, сайт томонидан берилган ахборотнинг асосга эга эканлиги.

Шунинг учун март ойига қадар трансферга оид хабарлар расмий шартнома кўринишга келганми ёки йўқ "СА" томонидан бериб борилади. Шундай вазиятларда клублар томонидан бўладиган эътирозларда бизни айбламанг. Ўз навбатида биз ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда фақат асосга эга хабарларни тақдим этамиз.

"СА" таҳририяти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика