Latest news

08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2

Сандро Вагнер: "ЖЧга аниқ бораман" News

Сандро Вагнер: "ЖЧга аниқ бораман"

"Бавария" ҳамда Германия терма жамоаси ҳужумчиси Сандро Вагнер ёзда немис машинаси билан бирга мундиалга боришига шубҳа қилмаётганини айтди.

- "Боруссия" Мёнхенгладбахга қарши ўйин ажойиб ўтди. Учрашувни бошланғич таркибда бошлаганим туфайли ўзимни кўрсатиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлдим. "Бавария" юқори малакали футболчилардан ташкил топган ўзгача жамоа. "Бавария"га қайтаётганимда ўзимни кўрсатиш учун кам вақт бўлишини ва бу қисқа фурсатда нималарга қодир эканлигимни исботлашимга тўғри келишини билганман. Бу ерда мен ортиқча босим ҳис қилмаяпман. Аксинча, "Бавария"да қўшимча мотивация оляпман.

Айни пайтда мен ҳаётимдаги энг яхши спорт формамга кирганман, десам муболаға бўлмайди. Мен ўз уйимдаман ва бу оптимал спорт формани тиклашимга кўмак бермоқда. Охирги ўйинларда ўзимни яхши тарафлама кўрсата олдим, деб ўйлайман. Шу боисдан ҳам ЖЧга боришга муносиб ўйнаяпман. Мундиалга боришимга шубҳа қилмайман. Ишончим комил, мен Германия терма жамоа сафида ЖЧга аниқ бораман", - деди Сандро Вагнер.

"Бавария"га қишда "Хоффенхайм"дан кўчиб ўтган Сандро Вагнер жорий мавсумда 11 та гол урди.

"Бавария" либосида эса Вагнер "Боруссия"га қарши беллашувда ўзининг 7-голини киритди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика