Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  71 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   9 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Санчо ҳозирча Манчестерга қайтмайди. Тен Хаг унинг руҳан ва жисмонан тайёр бўлишини кутмоқда News

Санчо ҳозирча Манчестерга қайтмайди. Тен Хаг унинг руҳан ва жисмонан тайёр бўлишини кутмоқда

"Бу қачон бўлишини башорат қила олмайман".


Жейдон Санчони "Боруссия"дан кетганидан сўнг ўзгартириб қўйишгандек. У МЮ таркибида барча мусобақаларда 52та ўйинда 8та гол ва 4та ассист қайд этди. "Дортмунд"да бу кўрсаткич 137та ўйинда 50+64 эди.

Баъзан ёрқин ўйин намойиш этиш вингерга жаҳон чемпионатига чиқишга ёрдам бермади. Шундан сўнг Санчо индивидуал дастур бўйича ишлаш учун Нидерландияга йўл олди.

Тен Хаг ушбу маълумотни тасдиқлади, аммо қайтишнинг аниқ муддатини айта олмади.

"Биз формада бўлмагани сабаб Жейдонни "Юнайтед"нинг сўнгги ўйинларида кўрмадик. У ҳозирда индивидуал дастур бўйича шуғулланмоқда. Биз унинг тезрок тугатишини хоҳлаймиз ва мен тез орада уни кўришга умид қиламан. Уни имкон борича тезроқ қайтаришни хоҳлайман, аммо бу қачон бўлишини башорат қилолмайман. Жейдон мавсум бошида бир нечта яхши ўйинларни ўтказди, аммо тезда унинг муҳим ҳаракатлари камайиб кетди. Бу нафақат жисмоний ҳолат, балки психологик омилларнинг қўшилишидир. Биз бу масалани тезроқ ҳал қилишга ва уни қайтаришга уриняпмиз".

Санчо МЮ "Бёрнли"га қарши ўйин билан Лига кубогини давом эттирадиган 21 декабргача улгурмайдиганга ўхшайди. Тен Хагнинг ҳужумида танлов катта эмас: Санчо Нидерландияда, Роналду кетди, Бруну ва Рэшфорд ҳали ЖЧдан сўнг таътилда. Марсьяль, Гарначо, Пельистри ва Эланга қолмоқда.


Санчо ижтимоий тармоқларни тозалади, ҳаваскорлар билан шуғулланмоқда, МЮ билан бирга Испаниядаги йиғирга бормади


Санчо ЖЧ учун Англия терма жамоаси таркибига кирмади ва ушбу хабар Тен Хаг учун кутилмаган бўлмади:

"Унда бир нечта яхши ўйинлар бўлди ва ўсди, аммо Жейдон сўнгги ҳафталарда касаллик билан курашди. Кимдир жаҳон чемпионатида терма жамоа учун чақирилмаслиги нормал ҳолат. Ҳар бир мураббий чемпионатга фақат мос ўйинчиларни олади.


Шундан сўнг MEN'дан Сэмюэль Лакхерст Санчо формасини қайтаришга эътибор қаратганини хабар қилди. Футболчи ижтимоий тармоқларини тозалади: суратларни ўчирди, аккаунт тавсифини ва бош суратни олиб ташлади. The Athletic Жейдон Эрик тен Хаг тавсия қилган мураббий билан Нидерландиянинг "Росмален" ҳаваскорлар клубида шуғулланаётганини хабар қилди. Ҳатто видео ҳам бор.

"Юнайтед" ўтган ҳафта ўртоқлик ўйинларида "Кадис" (2:4) ва "Бетис" (0:1)га ютқазди. Санчо эса Испанияга бормади, бу эса клубнинг расмий баёноти: "Юқори даражага қайтиш учун индивидуал дастур бўйича шуғулланишда давом этмоқда. Клуб уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди".



Тен Хаг Санчога шубҳаланмаяпти. Ўйинчи МЮда қолади


Барча қийинчиликларга қарамай, Санчонинг келажаги ҳақида шубҳалар йўқ. Инсайдер Фабрицио Романо Тен Хаг ўйинчининг катта мухлиси эканлиги, унда катта имкониятни кўраётгани ва шу сабаб унинг қайтиши учун шунча куч сарфлаётганини хабар қилди. MEN'дан Сэмюэлнинг маълумотига кўра, клуб Тен Хагнинг бу вазиятни нафақадар нозик тарзда ҳал қилаётганидан ҳайратда.



80 миллион фунт босими остида бўлган 22 ёшли ярим ҳимоячига ҳамма ҳам унчалик ишонч билдирмайди. Санчо танқидчиларни ишонтириш учун барча руҳим муаммоларни енгиб ўтишига тўғри келади.

Улар эса кам эмас.

Петер Шмейхель: "Бироз хафсаламиз пир бўлди, ваҳоланки унда шундай иқтидор бор. Ҳа, "Олд Траффорд"га келиб, бундай даражада ўйнаш қийинлигини тушунаман. Аммо, Жейдон "Дортмунд"да нималарга қодир эканлигини кўрсатди, бу ерда эса буни кўрсатиш учун етарли даражада иш қилмади".

Габриэль Агбонлахор: "Манчестер Юнайтед" ўйинларини кўрганимда Антони, Рэшфорд ва Фернандешга эътиборимни қаратаман. Улар олдиларидаги футболчини алдаб ўтишга тайёр эканликлари, нимадир фойдали иш қилишни ва рақиб дарвозаси олдида масъулиятни ўз зиммаларига олишни хоҳлаётганлари кўриниб туради.

Санчо эса тўпни олганда ортга қайтаради. Люк Шоу бўлганимда Жейдонга: "Менга узатма беришни бас қил, мен сенга кимнидир алдашинг учун тўпни беряпман" деб айтардим". Санчо "Боруссия"да доим рақибларни алдарди. У шунчалик ўзига ишонмаяптими, ёки рақибни алдаш учун тезлик ва тасаввур етишмаётганини ҳис қиляптими?

Балки Тен Хагнинг ишончи Санчонинг майдонда яна порлашига ёрдам берар.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика